Андрей Олександрович Малчевский (1968-йил 1-декабр, Украина ССР) — украиналик собиқ футболчи, ҳужумчи позициясида тўп сурган.

Андрей Малчевский
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Андрей Олександрович Малчевский
Таваллуд санаси 1968-йил 1-декабр (1968-12-01) (57 ёш)
Таваллуд жойи Украина ССР
Амплуаси Ҳужумчи

Биография

Андрей катталар футболидаги фаолиятини жуда кеч, 25 ёшида 1993-йилда Будивелник пиво заводининг „Будивелник“ футбол жамоасида бошлаган. У жамоа таркибида Украина ҳаваскорлар чемпионатида 6 та ўйин ўтказган.

Ўзбекистон жамоалари

1994-йил Ўзбекистон чемпионати вакили Наманганнинг „Косонсой“ жамоаси билан шартнонма имзолади. „Косонсой“ жамоаси таркибида икки йил давомида ҳаракат қилиб, Ўзбекистон Биринчи лигаси ва Ўзбекистон Кубогида 42 та ўйинда иштирок этиб 17 та гол муаллифига айланди.

1996-йилда Ўзбекистон Суперлигаси вакили „Хоразм“ клуби сафига ўтиб, юқори лигада 6 та ўйинда майдонга тушди. Ёзги трансфер ойнасида Украина жамоасидан тушган таклиф туфайли хоразмликлар жамоасини тарк этди.

У 1996/97-йилги мавсумни „Система-Борех“ аъзоси сифатида бошлаган, унинг футболкасида 1996-йил 8 сентябрда Украина Иккинчи лигаси „А“ гуруҳида 5-турининг уй учрашувида Варвиннинг „Факела“ жамоасига қарши дуранг (1:1) қайд этилган ўйинида дебют қилган эди. Андрей майдонга асосий таркибда майдонгга тушди, 28-дақиқада сариқ карточка олди ва 60-дақиқада эса унинг ўрнига Володимир Ралченко[1] тушди. 1996-йилнинг биринчи ярми ва ўрталарида Украина Иккинчи лигасида 2 та ўйин ўтказди.

1996-йил сентябр ойининг охиридан октябр ойининг охиригача у Романинг „Электрон“ жамоаси сафида Украина ҳаваскорлар чемпионатида тўп сурди (4 ўйинда қатнашиб 1 гол муаллифи бўлди). 1997-йилда яна Ўзбекистон Биринчи лигаси жамоаси билан шартнома имзолади. Дасрлаб 1997-йил Тошкентнинг „Чилонзор“ клубида бошлаган бўлса, 1998-йил собиқ жамоаси Косонсойнинг „Косонсой“ жамоаси билан шартнома имзолади.

Ўзбекистон Суперлигаси ўйинларида „Чилонзор“ (11 та ўйин, 1 та гол) ва „Косонсой“ (22 та ўйин, 1 та гол) жамоалари сафида бир мавсум давомида тўп сурган.

1999-йилда Бангладешнинг „Муҳаммедан“ клубига[2] ўтган бўлса, мавсум давомида, ёзги трансфер ойнаси вақтида Ўзбекистоннинг „Зарафшон“ жамоасига ўтиб, Ўзбекистон олий лигасида 4 та ўйин ўтказган эди.

1999/2000-йилги мавсумнинг қишки трансфер ойнасида у Ҳиндистоннинг „Черчилл Бротҳерс“ клубига ўтди[3].

У кейинги мавсумни Ҳиндистоннинг бошқа бир клуби „ИСТ Бенгал“ жамоаси таркибида ўтказди.

Хориж жамоаларида ўтган бир неча мавсумдан сўнг 2006-йил Украинага қайтди. 2006-йилдан 2009-йилгача у Киевнинг „Олимпик“ жамоасида таркибида Киев шаҳарида ҳаваскорлар чемпионатида ўйнаган.

Манбалар

Ҳаволалар