Андрей Петрович Морозов (беларусча: Андрэй Пятровіч Марозаў; 1979-йил 24-апрелда Гомел вилоятининг Усохская Буда қишлоғида туғилган) – беларуслик футбол мураббийи ва собиқ футболчи. Футболчилик фаолияти давомида қанот ярим ҳимоячиси позициясида ўйнаган.

Андрей Морозов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Андрей Петрович Морозов
Таваллуд санаси 1979-йил 24-апрел (1979-04-24) (47 ёш)
Таваллуд жойи Гомел вилояти, Беларус ССР
Бўйи 177 cм (5 фт 9 1⁄2 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Каттақўрғон (ёрдамчи мураббий)
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1995 Злин 7 (0)
1996 Ведрич 19 (0)
1997—2000 Злин 84 (8)
2001—2003 Гомел 55 (9)
2004—2005 Кривбасс 35 (3)
2006 Локомотив (Витебск) 12 (0)
2006—2007 Дарида 24 (1)
2008 Савит 30 (5)
2009—2011 ДСК-Гомел 70 (19)
2011 →  Гранит (Микашевичи) 10 (1)
2014—2015 Заря (Стародуб) (ҳаваскорлар)
2016 Гомелжелдотранс 4 (0)
2011—2018 БCҲ (Гомел) (Футзал)
Бошқарган клублари
2017 Гомел (мураббий)
2023 Локомотив Гомел (ёрдамчи)
2023—2025 Локомотив Гомел
2026— Каттақўрғон (ёрдамчи мураббий)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Андрей фаолиятини 1995-йилда Беларус иккинчи лигасининг „ЗЛИН“ (Гомел) клубида бошлаган. 1996-йилги мавсумда олий лига иштирокчиси бўлган „Ведрич“ жамоасига ўтган. Мавсум давомида 19 та ўйин ўтказган, аммо жамоа мавсум охирида олий лигадан тушиб кетган. 1997-йилги мавсум аввалида ЗЛИН жамоасига қайтган ва кейинги тўрт мавсумни иккинчи ва биринчи лигаларда ўтказган.

2001-йилда „Гомел“ клубига ўтган ва вақт ўтиши билан асосий таркиб футболчисига айланган. 2002-йилда ўз клуби билан Беларус кубогида ғолиб чиққан, 2003-йилда мамлакат чемпиони бўлган. УЭФА кубоги ўйинларида иштирок этган.

2004-йил бошида Украинанинг „Кривбасс“ жамоасига ўтган. Бир ярим мавсум давомида у Украина Премер-лигасида 35 та ўйин ўтказди ва 3 та гол урди. 2005-06-йилги мавсумнинг кузги қисмида ҳам „Кривбасс“ таркибида бошлаган, аммо ҳеч қачон майдонга тушмаган.

2006-йилда у ўз ватанига қайтиб, „Локомотив“ (Витебск) ва „Дарида“ клубларида, 2008-йилда эса Маҳилжоунинг „Савит“ жамоасида ўйнаган. 2009-йилда у „ДСК-Гомел“га ўтган. ДСК-Гомел жамоаси билан икки марта биринчи лиганинг бронза медали совриндори (2009, 2010) бўлган ва 2009/10-йилги Беларус кубогида ярим финалга чиққан. 2011-йилнинг баҳорида у биринчи лигада „Гранит“ (Микашевичи), кузда яна „ДСК-Гомел“ жамоасида ўйнаган.

Кейинчалик у Россиянинг ҳаваскорлар чемпионатида „Заря“ (Стародуб) жамоасида ўйнаган. 2016-йилда Гомелжеддортранс учун биринчи лигада бир нечта ўйин ўтказиб, профессионал футболга қайтган. Темирйўлчилар ўртасида жаҳон чемпиони (2015)[1]. Шунингдек, фаолиятининг сўнгги йилларида у БCҲ Гомел футзал клубида ўйнаган.

Беларус олий лигасида жами 140 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урган. Биринчи лигада эса 150 дан ортиқ ўйинда иштирок этган.

Мураббийлик фаолияти

„Гомел“да ёшлар жамоалари мураббийи бўлиб ишлаган. 2023-йилда Гомелнинг „Локомотив“ клуби мураббийлар штабига бош мураббий ёрдамчиси сифатида қўшилгган. 2023-йил август ойида у Гомелнинг „Локомотив“ клуби бош мураббийи вазифасини бажарувчи бўлган[2].

Ютуқлар

  • Беларус чемпиони: 2003-йил
  • Беларус кубоги соҳиби: 2001/02

Манбалар

Ҳаволалар