Андрей Александрович Петров (1986-йил 13-октябрда туғилган) — Ўзбекистон енгил атлетикачиси, узоқ масофаларга югуриш бўйича ихтисослашган.

Андрей Александрович Петров
Шахсий маълумотлари
Жинси Эркак
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 1986-йил 13-октябр (1986-10-13) (40 ёш)
Спорт
Қайси спорт енгил атлетикачи
Клуби Динамо
Спорт мукофотлари
Осио чемпионати
Бронза Ухан-2015 10000м

Спорт фаолияти

2012-йил Душанбе (Тожикистон) шаҳрида ўтказилган халқаро ярим марафон ғолиби[1]. Ярим марафон бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиб, (1:06:16) 39-натижани кўрсатади.

2013-йилда у Гонконгдаги „Стандарт Чартеред Ҳонг Конг Маратҳон“ марафонида қатнашади[2]. Кўрсатилган вақт (2.20.24) Андрейга марафонда Осиё вице-чемпиони бўлиш имконини берди.

2014-йилда Инчхондаги Осиё ўйинларида марафон пойгасида иштирок этаётиб, пойгадан чиқиб кетган.

2015-йилда 3000 метр масофага югуриш бўйича Ўзбекистон кубогининг кумуш медали (8.38.54), шу масофада Ўзбекистон чемпиони (8.27.78), Душанбе ярим марафонининг (1:07.05) кумуш медали соҳиби бўлган. 2015-йил 27-сентябрда у Берлин марафонида қатнашиб, 2:23.24 натижа билан 61-ўринни эгаллади. 2015-йилги Осиё чемпионати бронза медали совриндори 10 000 метрга югуришда (30:20.68)[3] ва 5000 метр масофада (14:17.48) олтинчи бўлади.

2016-йил 2-январ куни Хитойнинг Сямин шаҳрида халқаро марафонда 2:17.48 натижа қайд этиб, 2016-йилда Бразилияда ўтказилган Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун Олимпия ме’ёрларини бажариб, шахсий энг яхши натижани қайд этади.

2:15:51 ҳисобида Хитойда бўлиб ўтган ХВИ марафон бўйича 2017-йилги Осиё чемпионати кумуш медали совриндори саналади[4].

Манбалар

Ҳаволалар