Андрей Николаевич Писний (1980-йил 20-сентябр, СССР) — украиналик футболчи, ярим ҳимоячи ва ҳужумчи ампуласида ўйнайди. Днепропетровскнинг „Днепр“, Луцкнинг „Волин“, Ужгороднинг „Нефтяник-Укрнафта“ ва „Закарпаття“ жамоаларидаги ўйинлари билан танилган. Андрей „Машал“ клуби сафида Ўзбекистон олий дивизионида тўп сурган. 1996 ва 1997-йилларда Украина ёшлар терма жамоаси таркибида ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати финал босқичида иштирок этган.

Андрий Писний
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Андрий Писний
Таваллуд санаси 1980-йил 20-сентябр (1980-09-20) (46 ёш)
Таваллуд жойи Чернигов, Украина, СССР
Бўйи 1.85 м (6 фт 1 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1997—2000 Днипро Днипропетровск 1 (0)
1997—1998 Днипро-2 Днипропетровск 34 (4)
2000 Днипро-3 Днипропетровск 8 (0)
2001—2002 Волйн Луцк 35 (4)
2003 Борех-Борйсфен Бородянка 31 (4)
2004—2007 Нафтовйк Окҳтйрка 107 (12)
2008 Закарпаттиа Узҳҳород 8 (0)
2008 Десна Черниҳив 2 (0)
2009 Иҳросервиcе Симферопол 12 (0)
2009—2010 Машъал 14 (0)
2011 Никопол 13 (1)
2012 Жемчужина Ялта 14 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2010-йил 20-июл учун)

Клубдаги фаолияти

Андрей Писний Днепропетровск футбол мактабининг битирувчиси бўлиб, дастлаб маҳаллий Днепрнинг иккинчи жамоасида ўйнай бошлаган. 2000-йилда футболчи ўша пайтда Украинанинг иккинчи лигасида ўйнаган. Орадан вақт ўтиб Днепропетровск клубининг учинчи жамоаситаркибида ҳам ўйнаган. Клубнинг асосий таркибида олий лигадаги ягона ўйини 1998-йил 4-октябрда Запороженинг „Металлург“ жамоасига қарши ўтказган.

2001-йил бошида футболчи Украина биринчи лигасида ўйнайдиган Луцкнинг СК Волйн-1 жамоаси билан шартнома имзолаган. Андрей Волйн-1 жамоаси таркибида мавсум охиригача 11 та ўйин ўтказган. Янги клубида Андрей Писний тезда ярим ҳимоянинг асосий ўйинчисига айланган. Кейинги мавсумда жамоадошлари билан бирга 23 лига ўйинида майдонга тушиб, биринчи лига турнири ғолибига айланган. Кейинги мавсумда Луцк клуби турнир жадвалида юқори олтинчи ўринни эгаллаган, аммо Премер-лигада Андрей жамоа таркибидаги ўрнини йўқотган ва чемпионатда атиги 1 та ўйин ўтказган. Шундан сўнг у Луцк клубини тарк этган ва Бородянканинг „Система-Борекс“ биринчи лига жамоаси билан шартнома имзолаган. Андрей келгандан кейин жамоа номи олти ой ичида Борекс-Борисфен деб ўзгартирилган. Киев вилояти жамоасида у 2003-йилгача ўйнаган, шундан сўнг "Ахтирка"нинг „Нефтяник“ жамоасига ўтган.

Футболчи „Ахтирка“ клубида тўрт йил ўйнаган. У жамоанинг асосий ярим ҳимоячиларидан бири айланган, биргина Украина чемпионатида „Нефтяник“ таркибида 100 дан ортиқ ўйин ўтказган. 2006—2007-йилги мавсумда жамоа билан биргаликда ўзининг футбол биографиясида иккинчи марта Украина биринчи лигаси ғолибига айланган. 2007—2008-йилги мавсумда у биринчи марта Украина олий лигасида „Нефтяник-Укрнафта“ сафида ўйнаган, қишки мавсумда эса бошқа олий лига жамоаси — Ужгороднинг „Закарпаття“ жамоасига ўтган.

2008—2009-йилги мавсум бошида Андрей Писний биринчи лига жамоаси Десна ўйинчисига айланган. Қишки мавсумда Андрей бошқа биринчи лига жамоаси ИгроСервиcе жамоаси билан шартнома имзолаган[1]. Футболчи Симферопол жамоаси сафида бор-йўғи 12 та ўйин ўтказган. Кейин у Ўзбекистоннинг „Машъал“ клуби билан шартнома имзолаган[2]. Футболчи 2010-йил бошида Украинага қайтиб, дастлаб Петриковканинг „Факел“ ҳаваскорлар клубида, кейин эса "Форос" ҳаваскорлар клубида ўйнаган. 2011-йилда Андрей Макеэвканинг „Макеэвугол“ иккинчи лига жамоасида ўйнаган. 2012-йилда у 2012—2013-йилги мавсум бошидан Украинанинг иккинчи лигасида ўйнай бошлаган Ялтанинг „Жҳемчужина“ ҳаваскорлар клубида фаолиятини бошлаган. Ялта клуби Андрей Писний фаолиятидаги сўнгги профессионал жамоа бўлган. Шундан сўнг, 2013-йилда у Днепропетровск вилояти Ички ишлар вазирлигининг қўмондонлик жамоасида ўйнаган. Орадан кўп вақт ўтмай Андрей футболчилик фаолиятини якунлаган.

Миллий терма жамоадаги ўйинлари

Андрей Писний Украина ёшлар терма жамоасида 16 ёшгача бўлган футболчилар тоифасида жалб қилинган. Жамоа таркибида 1996 ва 1997-йилларда ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати финал босқичида иштирок этган[3].

Манбалар

  1. ↑ „Контрольный матч. ИгроСервис — Шахтёр (Свердловск) 2:0“. уа.фоотбалл.cом (2009-йил 2-март). 2012-йил 19-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 4-январ.
  2. ↑ „В чемпионат Узбекистана привлечены новые легионеры из Бразилии, Венгрии, Сербии, Грузии и пяти стран СНГ“. Регнум.ру (2009-йил 19-август). 2016-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 4-январ.
  3. ↑ Ландер Ю. С.. Футбол в Украине 1997—1998, Футбол — история и статистика, Харьков, 1999 — 275-277-бет. 

Ҳаволалар