Andrey Platonov
Андрей Платонович Платонов асл исми Климентов; 1899-йил 16(28)-август, Воронеж, Россия империясида таваллуд топган. Рус совет ёзувчиси, шоири, публицист, драматург, ссенарийнавис, журналист, ҳарбий мухбири ва муҳандис . Улуг 'Ватан уруши қатнашчиси. Платонов ижодининг энг ёрқин ўзига хос хусусиятларидан бири унинг жаҳон адабиётида ўхшаши бўлмаган халқона тилидир. Платоновнинг насри болалар нутқига хос бўлган лексик ва грамматик „хатолар“ билан тўла бўлган.
| Андрей Платонович Платонов | |
|---|---|
| Таваллуди |
Андрей Платонович Климентов 16(28)-август 1899 Ворониж, Россия Империяси |
| Вафоти |
5-январ 1951 Москва, СССР |
| Ижод қилган тиллари | рус тили |
| Фуқаролиги | Россия Империяси, РСФСР, СССР |
| Йўналиш | наср, ше'р, роман, ҳикоя, песалар, публицистика |
| Фаолият йиллари | 1919—1951 |
Отаси - Платон Фирсович Климентов (1870-1952) Воронеж темир ё'л устахоналарида ҳайдовчи ва механик бо'либ ишлаган. Икки карра Меҳнат Қаҳрамони (1920, 1922), 1928 йилда ВКП сафига қабул қилинган. Онаси - Лобочихина Мария Василевна (1874/1875-1928/1929) - соацознинг қизи, уй бекаси, о'н бир боланинг онаси эди. Катта фарзанд бо'лгани учун Андрей ко'плаб ака-ука ва опа-сингилларини боқишга ёрдам берган. Ота-онаси Воронеждаги Чугуновское қабристонига дафн этилган.
1906-йилда Андрей черков мактабига ўқишга кирган. 1909-1913-йилларда шаҳарда тўрт йиллик мактабида ўқиган. У 12 ёшида шеър ёзишни бошлаган. 1913-йилдан ишлашни бошлаган. У „Россия“ суғурта компаниясининг вилоят бўлимида майда қоғозбозлик ишлари билан шуғулланган. У полковник Я. Г.Бек-Мармарчевнинг Усте мулкидаги локомобилда машинист ёрдамчиси бўлиб ишлаган. 1915-йилларда Платонов оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланган. У қувурчилик заводида қуювчи бўлиб ишлайган. Воронеж устахоналарида тегирмон тошларини ишлаб чиқараган. 1918-йилдан бери Воронежнинг „Известия укрепраёна“ ва „Красная деревня“ газеталари билан ҳамкорлик қилган. Шеърлар, иншолар, эслатмалар, шарҳлар нашр эттирган. Платоновнинг „Очередной“ номли биринчи ҳикояси „Железний пут“ журналида нашр этилган. 1919-йилдан шоир, публицист ва танқидчи сифатида бир қанча газеталар билан ҳамкорликда асарлар нашр эттирган. Платонов кўплаб асарлар ёзган. 1921-йилда унинг „Электрификация“[1] номли биринчи рисоласи чоп этилган. Коллежни тугатгандан сўнг, Платонов электротехникани ўзининг асосий мутахассислиги деб атайтган. Унинг шеърлари „Шеърлар“ жамоавий тўпламида нашр этилган. Унинг „Мовий чуқурлик“ номли шеърлар китоби Краснодарда нашр этилган.
„Чевенгур“, „Бахтли Москва[2]“" „Яширин одам“, „Балоғатга этмаган денгиз“, „Эпифания қулфлари“, „Кукур“, „ Гўзал ва ғазабланган дунё“, „Жан“, „Қайтиш“ каби кўплаб роман ва қиссалар муаллифидир. Платонов ўзига хос ва машҳур бадиий услубнинг яратувчисидир. 1951-йил 5-январ, Москва, СССРда вафот этган. Эвгений Таратутанинг илтимосига кўра, Қрим астрофизика обсерваторияси астрономи Людмила Карачкина 1981-йил 7-сентябрда кашф этилган астероид (3620)га ёзувчи шарафига Платонов номини берилган. Воронежда ёзувчининг номи билан кўча, кутубхона, мактаб-интернат, адабий мукофот, халқаро санъат фестивали номланган.
Манбалар
- ↑ Шубин Л. Андрей Платонов // Вопросы литературы : журнал. — 1967. — № 6. — С. 26—54. — ИССН 0042-8795. Архивировано 22 сентябр 2011 года.
- ↑ „Платонов А. П. Счастливая Москва“. а-з.ру. 2022-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-март.