Андрей Рублёв (тахминан 1360—1370, 1427, баъзи манбаларга кўра, тахминан 1430, Москва; Андроников монастирига дафн этилган) — рус рассоми; Москва рангтасвир мактабининг асосчиси. Киборлар муҳитида тарбияланган. Рублёв ижоди Москва Руси бадиий анъаналари заминида шаклланган, шунингдек, у Византия ва жан. славянлар бадиий амалиётларини ҳам яхши билган. Рублёв асарлари фалсафий теранлиги ҳамда бадиий шаклининг мукаммаллиги билан ажралиб туради; рассом уларда инсоннинг маънавий гўзаллиги ва ахлоқий кучқудратини янгича талқин этади (Звениграддаги соборлар учун "Спас", "Ҳаворий Павел", "Архангел Михаил" ва бошқа иконалари, ХИВ—ХВ асрлар чегарасида). Рублёв ижодининг чўққиси "Троица" санами (ХИВ аср охири — ХВ аср боши)да анъанавий библия сюжети кўтаринкилик ва фалсафий мазмун билан бойитилган. Москва, Владимир ва бошқа шаҳарлар соборларидаги иконостаслар учун иконалар яратган ("Қиёмат куни" ва бошқалар)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил