Андрей Насcименто дос Сантос (2004-йил 3-май) – Бразилиялик профессионал футболчи, Англия Премер лигасининг Челсеа клуби ва Бразилия миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси.

Андрей Сантос
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Андрей Насcименто дос Сантос[1]
Таваллуд санаси 2004-йил 3-май (2004-05-03) (22 ёш)
Таваллуд жойи Рио де Жанеиро, Бразилия
Бўйи 1.80 м[2]
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Челсеа
Рақами 17
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2011-2021 Васcо да Гама
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2021—2023 Васcо да Гама 37 (8)
2023— Челсеа 0 (0)
2023 →  Васcо да Гама 10 (1)
2023—2024 →  Ноттингҳам Форест 1 (0)
2024—2025 →  Страсбоург 11 (1)
Миллий терма жамоа
2019 Бразилия У-15 6 (2)
2021— Бразилия У-20 17 (8)
2023— Бразилия У-23 7 (0)
2023— Бразилия 1 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Клублардаги карераси

Васcо да Гама

Тўрт ёшида Сантос ортиқча вазнини йўқотиш мақсадида футзал билан шуғулланишин бошлаган. Унда бу ўйинга бўлган муҳаббат пайдо бўлади ва кейинчалик Васcо да Гама жамоаси ёшлар академиясида дастлаб ҳимоячи, кейинчалик эса ярим ҳимоячи сифатида тўп суришни бошлайди[3].

2021-йил 6-март куни Сантос 16 ёшида Cампеонато Cариоcа турнири доирасида захирадан майдонга тушган ҳолда катта футболдаги дебютини ўтказади[4]. Унинг лигадаги дебюити эса 2021-йил 28-ноябрда Лондрина клубига қарши учрашувда қайд этилди[5].

Челсеа

2023-йилнинг 6-январида Сантос Васcо да Гама Сантос клубни тарк этиб Челсеа сафига қўшилиши маълум қилинди[6].

Васcо да Гама (ижара)

2023-йил 2-март куни ярим ҳимоячи ижара асосида собиқ клуби сафига бориб қўшилди ва у ерда 30-июнга қадар тўп сурди[7].

Ноттингҳам Форест (ижара)

2023-йил 25-август куни Челсеа Сантоснинг Ноттингҳам Форест клуби билан ижара шартнома имзолаганини маълум қилди[8]. Ушбу клубдаги дебютини Премер лига доирасида Анфиэлд стадионида бўлиб ўтган Ливерпоол жамоасига қарши учрашувда ўтказган. Сантос 5 ой давомида Ноттингҳам сафида атиги икки ўйин ўтказган ҳолда ўйин амалиёти етишмовчилиги сабаб лондонликлар сафига қайтарилди[9].

Страсбург (ижара)

2024-йил 1-феврал куни Сантос Лига 1 жамоаси Страсбургга мавсум охирига қадар ижарага берилди[10].

Статистика

2024-йил 19-май ҳолатига кўра[11]
Клуб сафидаги лига ўйинлари доирасидаги ва умумий статистика
Клуб Мавсум Лига Умумий
Дивизион Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
Васcо да Гама 2021 Cампеонато Брасилеиро Сериэ Б 1 0 2 0
2022 33 8 36 8
Умумий 34 8 38 8
Челсеа 2022–23 Премер Лига 0 0 0 0
2023–24 0 0 0 0
Умумий 0 0 0 0
Васcо да Гама (ижара) 2023 Cампеонато Брасилеиро Сериэ А 6 1 11 1
Ноттингҳам Форест (ижара) 2023–24 Премер Лига 1 0 2 0
Страсбург (ижара) 2023–24 Лига 1 11 1 11 1
Умумий 52 10 62 10

Терма жамоа

2023-йил 25-май ҳолатига кўра
Терма жамоа сафидаги статистикаси
Миллий жамоа Йил Ўйинлар Голлар
Бразилия 2023 1 0
Умумий 1 0

Манбалар

  1. ↑ Андрей Сантос WорлдФоотбалл.нет сайтида
  2. ↑ „Андрей Сантос Биограпҳй“ (эн). ЭСПН. Қаралди: 2023-йил 26-март.
  3. ↑ Том. „Wҳо ис Андрей Сантос? Wҳат Челсеа cан эхпеcт фром Бразилиан мидфиэлдер“. 90мин (2022-йил 23-декабр). Қаралди: 2023-йил 3-январ.
  4. ↑ „Волта Редонда вс. Васcо да Гама“. Соccерwай (2021-йил 6-март). Қаралди: 2023-йил 3-январ.
  5. ↑ „Лондрина вс. Васcо да Гама“. Соccерwай (2021-йил 28-ноябр). Қаралди: 2023-йил 3-январ.
  6. ↑ „Боа сорте, Андрей Сантос!“ (Португуэсе). васcо.cом/бр (2023-йил 6-январ). 2023-йил 23-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-январ.
  7. ↑ „Челсеа трансфер неwс: Сантос сет фор лоан“ (эн-гб). www.челсеафc.cом. Қаралди: 2023-йил 11-май.
  8. ↑ „Челсеа трансфер неwс: Сантос сет фор лоан“. Челсеа Ф.C. (2023-йил 25-август). Қаралди: 2023-йил 25-август.
  9. ↑ „Андрей Сантос ретурнс то Челсеа“. Челсеа Ф.C. (2024-йил 4-январ). Қаралди: 2024-йил 4-январ.
  10. ↑ „Андрей Сантос cомплетес лоан мове“ (эн-гб). www.челсеафc.cом. Қаралди: 2024-йил 2-феврал.
  11. ↑ Андрей Сантос Соccерwай сайтида

Ҳаволалар

  • Челсеа ФC веб-сайтидаги футболчи Профили