Andrey Shariy
Андрей Василевич Шарий (1965-йил 17-июн, Белогорск, Амур вилояти, РСФСР) – совет ва рус журналисти, радио бошловчиси, ёзувчи, медиа менежери. „Озодлик“ радиосининг рус хизмати директори.
| Андрей Шарий | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
17-июн 1965-йил |
| Касби | журналист |
| Ижод қилган тиллари | Рус тили |
| Фуқаролиги |
|
| Фаолият йиллари | 1987-йилдан ҳозиргача |
Таржимаи ҳоли
Андрей Шарий ҳарбий оилада таваллуд топган, болалиги Москвада ўтган. 1987-йилда СССР Ташқи ишлар вазирлиги МГИМО университетининг халқаро журналистика факултетини тамомлаган. Москвадаги „Правда“ (1987–1990) ва „Россия“ (1990-1994) газеталарида фаолият олиб борган. 1992-йилда „Свобода“ радиостансияси билан ҳамкорлик қила бошлаган[1]. 1994-1996 йилларда мустақил журналист, собиқ Югославия республикаларидаги уруш мухбири бўлган (Загреб, Хорватия). 1996-йилдан Озодлик радиосининг ахборот дастурлари бошловчиси лавозимида фаолият юритган (Прага, Чехия). 2005-йилдан бери „Время свободи“ дастурининг якуний сони муаллифи ва бошловчиси, 2016-йилдан эса Россия хизмати директори лавозимларида фаолият олиб борган. Унинг ўн бешдан ортиқ китоблари нашр этилган. Мақолалар, очерклар ва иншолари „ Иностранная литература“, „ Неприкосновенний запас“[2], „ГЕО“, „ГЕО-Травеллер“, „ Четире сезона“, „ Итоги“, „Всемирний следопит“, " Правозашитник ", „Журналист“ номли журналларда чоп этилган. „Аларум“ онлайн журналида[3] ва бошқаларда, кўплаб рус газеталарида, турли Европа нашрларида[4] бир қанча асарлари чоп этилган. Ҳозирда Прагада яшайди.
Иншо ва очерклар тўпламлари
- 2006-йил – „Четире сезона“ („Новое литературное обозрение“ нашриёти, Москва). Европа саёҳати ҳақида бир нечта иншолар.
- 2011-йил – „Петербургский глобус“ („Новое литературное обозрение“ нашриёти, Москва). Европа контекстида Санкт-Петербург ҳақида бир қанча иншолар.
- 2008-йилдаги „Петербургский глобус“ Интернет лойиҳасининг кенгайтирилган ва янгиланган нашри (Риналди Ҳотелс Гроуп ва Санкт-Петербург билан биргаликда).
- 2013-йил – „Московский глобус“ (Олга Подколзина билан ҳамкорликда, „Новое литературное обозрение“ нашриёти, Москва). Европа контекстида Москва ҳақида бир қатор иншолар[5][6][7].
Манбалар
- ↑ Андрей Шарий на Радио Свобода
- ↑ "Андрей Шарий в Журналном зале"
- ↑ Журнал „Аларум“: Глава из будущэй книги „Очерки о Дунаэ. Судба реки“
- ↑ Интервю киэвскому журналу „Аларум“
- ↑ „Аннотация издателства НЛО“. 7-январ 2013-йилда асл нусхадан архивланди. Қаралди: 25-ноябр 2012-йил.
- ↑ Интервю сайту издателства НЛО". 20-июн 2013-йилда асл нусхадан архивланди. Қаралди: 30-ноябр 2012-йил.
- ↑ "Иностранная литература"