Андрий Борисович Ермак (украинча: Андрій Борисович Єрмак; 1971-йил 21-ноябрда туғилган[1]) — украиналик кино продюсери, ҳуқуқшунос. Украина президенти Володимир Зеленский уни 2020-йил 11-февралда Украина Президенти девонининг раҳбари лавозимига тайинлади[2]. У Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг аъзоси, шунингдек, гуманитар ва ижтимоий масалалар бўйича мувофиқлаштирувчи штаб раиси.

Андрей Ермак
Андрій Єрмак

2024
Украина Президенти девонининг раҳбари
Мансаб даври
11-феврал 2020-йил
Ўтмишдоши Андрей Богдан
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 21-ноябр 1971-йил
Киев, Украина
Сиёсий партияси Мустақил
Таълим Тарас Шевченко номидаги Миллий университети
Касби сиёсатчи

Биографияси

Андрий Ермак 1971-йил 21-ноябрда Украинанинг Киев шаҳрида (ўша пайтда Совет Иттифоқи таркибига кирган) туғилган[1]. Ермакнинг рус миллатига мансуб онаси Мария ўзининг Киевлик отаси Борис билан Ленинград мактабининг Киевга саёҳатида учрашган. Ермакнинг отаси яҳудий[3]. Улар 1971-йилда турмуш қуришган[4]. Ермакнинг ўзидан 8 ёш кичик укаси Денис бор[4].

Ермак 1990-йилда фаолият бошлаган ва 1995-йилда Киев Тарас Шевченко номидаги Миллий университетининг Халқаро муносабатлар институтини халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича магистрлик даражасини олган[1][5]. Худди шу йили у адвокатлик фаолияти учун лицензия олган[1]. Университетнинг иккинчи курсида ўқитувчиларидан бирининг илтимосига кўра Прохен адвокатлик компаниясида ишлай бошлади[4].

1997-йилда Ермак Халқаро ҳуқуқ фирмасига асос солган ва интеллектуал мулк ва тижорат ҳуқуқи билан шуғулланган[2]. 2006-йилдан 2014-йилгача у ҳуқуқшунос сифатида Минтақалар партияси депутати Элбрус Тедеевга ёрдам берган[6][2].

2010-йилги Украинадаги президентлик сайловларида Ермак Киевнинг 216-сайлов округидан номзод Арсений Яценюкнинг ишончли вакили бўлган[7].

Ермак 2012-йилда Гарнет халқаро медиа гуруҳига асос солган[8] ва Руле оф Баттле каби филмларнинг продюсери бўлган[9].

Ермак Владимир Зеленский билан 2011-йилда, Зеленский Интер телеканалининг бош продюсери бўлганида танишган[10]. Ермак 2019-йилги Украина президентлиги сайловларида Зеленскийнинг сайловолди ташвиқоти гуруҳида ишлаган[11].

2019-йил 21-май куни янги сайланган президент Зеленский Ермакни президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича ёрдамчиси этиб тайинлади[2]. Бу лавозимда у Донбасдаги уруш пайтида Россия билан йирик қамоқхоналар алмашинуви бўйича музокаралар олиб борди[12]. Ермак Трамп—Украина можароси авж олган пайтда Зеленский номидан Курт Волкер ва Руди Гиулианининг алоқа нуқтаси бўлган[13].

Президент Зеленский 2020-йил 11-февралда Ермакни Украина Президенти девонининг раҳбари этиб тайинлади[2]. Ермак эртаси куни Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши аъзоси бўлди[14].

Ермак 2022-йил 2-мартда Гуманитар ва ижтимоий масалалар бўйича мувофиқлаштирувчи штаб раиси сифатида фаолиятини бошлади[15].

Шахсий ҳаёти

Ермак бутун умри давомида Киевда яшаган. У уйланмаган, фарзанди йўқ[16].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Ермак реплаcес Боҳдан ас ҳеад оф Пресидентъс Оффиcе, 112 Украине (11 Фебруарй 2020)
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 Зеленскй дисмиссес ҳеад оф пресидентъс оффиcе Боҳдан, аппоинц Ермак инстеад, Интерфах-Украине (11 Фебруарй 2020)
  3. ↑ Берман. „Топ Зеленскй адвисер опенс уп абоут ҳис Жеwиш рооц, ургес греатер Исраэли суппорт“. Тимес оф Исраэл. Қаралди: 2022-йил 25-март.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 „Wҳо ис Мр. Ермак? Лаwер. Бусинессман. Продуcер. Виcе-пресидент?“. Украйинска Правда. Қаралди: 2020-йил 13-феврал.
  5. ↑ „Wҳо ис Мр. Ермак? Лаwер. Бусинессман. Продуcер. Виcе-пресидент?“. Украйинска Правда. Қаралди: 2020-йил 13-феврал.
  6. ↑ „Wҳо ис Мр Ермак? 10 қуотес фром тҳе неw ҳеад оф тҳе Пресидент'с Оффиcе“. Главcом (2020-йил 11-феврал). Қаралди: 2020-йил 11-феврал.
  7. ↑ „Wҳо ис Мр. Ермак? Лаwер. Бусинессман. Продуcер. Виcе-пресидент?“. Украйинска Правда. Қаралди: 2020-йил 13-феврал.
  8. ↑ Андрей Ермак ИМДбда
  9. ↑ Анотҳер ассистант то тҳе Пресидент wас филм продуcер Эрмак, Укринформ (21 Май 2019)
  10. ↑ „Wҳо ис Мр Ермак? 10 қуотес фром тҳе неw ҳеад оф тҳе Пресидент'с Оффиcе“. Главcом (2020-йил 11-феврал). Қаралди: 2020-йил 11-феврал.
  11. ↑ „Wҳо ис Мр. Ермак? Лаwер. Бусинессман. Продуcер. Виcе-пресидент?“. Украйинска Правда. Қаралди: 2020-йил 13-феврал.
  12. ↑ „Боҳдан турбо моде. Ас ҳе броке инто тҳе теам оф Зеленскй анд лефт тҳе ОПУ ҳеад“. Украинска Правда. Қаралди: 2020-йил 11-феврал.
  13. ↑ „Андрий Ермак реплаcес Андрий Боҳдан ас ҳеад оф пресидентиал оффиcе“. Кйив Пост. Қаралди: 2020-йил 11-феврал.
  14. ↑ „Деcреэ оф тҳе Пресидент оф Украине № 52/2020“ (ук). Оффиcе оф тҳе Пресидент оф Украине. Қаралди: 2020-йил 15-феврал.
  15. ↑ „Зеленскй cреатес Cоординатинг Оффиcе фор Ҳуманитариан анд Соcиал Иссуэс“. Интерфах Украине (2022-йил 3-март). 2022-йил 23-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 25-январ.
  16. ↑ „Wҳо ис Мр. Ермак? Лаwер. Бусинессман. Продуcер. Виcе-пресидент?“. Украйинска Правда. Қаралди: 2020-йил 13-феврал.

Ҳаволалар

Сиёсий идоралар
Олдингиси
Андрей Богдан
Украина Президенти девонининг раҳбари
2020-йилдан
Кейингиси
Амалдаги