Andrey Yesionov
Есионов Андрей Кимович[1] — портрет ва шаҳар манзараси устаси, график рассом. Россия Бадиий академияси академиги (Рассомлик бўлими, 2018-йил), Флоренсия Тасвирий санъат ва чизмачилик академиясининг фахрий академиги (Аccадемиа делле Арти дел Дисегно ,1995), Халқаро санъат жамғармаси Москва рассомлар уюшмаси[2], „Россия рассомлар уюшмаси“ ВТОО ҳамда Россия Рассомлар ижодий уюшмаси аъзоси.
| Есионов Андрей Кимович | |
|---|---|
| Таваллуди |
30-ноябр 1963 (58 ёш) Тошкент |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | рассом |
| Мукофотлари |
|
| Веб-сайт | эсионов.ру |
Рассом портрет, тарихий, фалсафий расмлар жанрида ижод қилади, акварел воситасида чизишни тарғиб қилади. Танқидчиларнинг э'тирофига кўра, Есионов академизм йўналишидаги замонавий расм услубида ижод қилади. Рассомнинг асарлари машҳур музейлар коллексияларида, жумладан, Москва замонавий санъат музейи (ММОМА, Москва), Давлат рус музейи (Санкт-Петербург), Татаристон Республикаси давлат тасвирий санъат музейи (Қозон), Самара санъат музейи (Самара), Ўзбекистон Давлат санъат музейи (Тошкент), Тасвирий санъат ва чизмачилик академияси музейи (Аccадемиа делле Арти дел Дисегно, Флоренсия)да намойиш этилган.
Андрей Есионовнинг сур’атларида ифодаланган реал дунё обектлари истеъдод, касбий маҳорат ва техник кўрсаткичлардан далолат берувчи санъат асарига айланади. У табиатни клонлаштирмайди, балки ҳеч қандай оптик асбоблар, фотосуратлар ва кино ускуналаридан фойдаланмасдан, фақат санъатнинг ўзинигина ифодаловчи воситалар билан янги воқеликни яратади. Андрей Есионов ижодининг образли драматургияси, поэтикаси реал ва хаёлнинг уйғунлиги бўлиб, идрокнинг ассоциативлигини ва томошабиннинг ижодий тасаввурини рағбатлантиради.Александр Рожин, санъацҳунос, Россия Бадиий академияси академиги, „Третяков галереяси“ журнали бош муҳаррири.
Биографияси
Андрей Есионов[3] 1963-йил 30-ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 1981-йилда Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат мактаб-интернатини рассом-график мутахассислиги бўйича тамомлаган[4]. А. Н. Островский номидаги Тошкент давлат театр ва рассомчилик институтининг дастгоҳ бўлимида академик таълим олган. Россия Рассомлар уюшмаси аъзоси, Россия Бадиий академияси академиги. Россия Бадиий академияси томонидан олтин медал билан тақдирланган, халқаро ва миллий кўргазмалар лауреати.
…Есионов чорак аср олдин Тошкентдан Москвага келган. Совет даврида Тошкентда кучли санъат мактаби фаолият кўрсатган, Тошкент институтидаги сифатли таълим ва эркинлик Совет Иттифоқида камдан-кам учрайдиган ҳолат эди. Эҳтимол бунда Александр Волков каби ажойиб рус кўчманчиларининг ижодий мероси рол ўйнаган ёки Ўрта Осиёда энг янги рус санъатининг ажойиб намуналарининг мавжудлиги алоҳида муҳит яратган. Тошкент мактабининг айрим вакилларини бугун Москвада кўрамиз ва улар ўзига хос темперамент, мустақил хулқ-атвор ва ўзгача матонатли қобилияти билан ажралиб туради.
Шунга ўхшаш ҳолатни Андрей Есионов тимсолида ҳам кўриш мумкин. Москва бағрида ҳеч ким уни кўтармаган, эркаламаган, кўргазмалари ва ижодий уюшмалардаги мавқеига эътибор бермаган. Есионов 2013-йилда Бадиий академияда намойиш этилган машҳур, бироқ ноаниқ, истеъдодли ва бошқа турли хил санъат усталарининг бу кенг дўстона жамияти ҳақида жуда кам нарса билган. У Москва рассомларининг бир нечталарини исмларини билган ва баъзиларини ҳурмат қилиб қадрлаган; лекин уларнинг ишлари ва тақдири, биографияси ва улар билан боғлиқ урф-одат ва ривоятлар ҳақидаги фикрларни бутунлай ибтидоий деб ҳисоблаган. Эҳтимол, уни бу маҳаллий кадрлар ва бизнинг Москва бадиий ҳақиқати (ижтимоий мифология) унчалик қизиқтирмайди. У ўзининг қатъий нигоҳи билан бизни кузатишга ва ниманидир ўрганишга тайёр, зеро у маълумотни қандай ўрганишни ва ўзлаштиришни билади. Бироқ у буни қандайдир ўзгачалик билан амалга оширади. У жуда, жуда ўзига хос. У бизнинг Москва заминида илдиз отган, бироқ унинг илдизлари жаҳон бадиий маданиятининг бошқа қатламларига бориб тақалса керак. Есионовнинг иши сирли. Рассомлар йўқдан пайдо бўладими, улар якка ҳолда мавжуд бўла оладими? Улар одатда ўз доираларида (ҳатто тор доирада) яшайдилар, университет ва коллежларда дарс беришади, матбуот билан учрашадилар, тақдимотлар ва муҳокамаларда қатнашадилар. Улар дўстлашиб, баъзан жанжал ҳам қиладилар, бир-бирлари билан рақобатлашадилар, ўз даврасидаги инсон билан турмуш қурадилар, фарзандларини имкони борича кўпайтирадилар. Уларнинг барчаси турлича, бироқ барчасида Москванинг ўзига хос талаблари кузатилади. Есионов ҳеч қачон бизлардан бўлмаган. Ишонч билан айтишимиз мумкинки, у ҳеч қачон юз фоиз бизнинг одамимиз бўлмаган.
Сўнгги беш йилдаги асарлари орқали у ўзини Москвада яшовчи, пойтахт манзаралари ва пойтахтнинг машҳур инсонлари портретларини муваффақиятли чизадиган рассом дея эълон қилди. Бунга қадар Есионовнинг фанда қандай рассом бўлганлиги номаълум. Москвадаги устахонасида талабалик йиллари чизилган Тошкентнинг икки-уч сурати сақланган. Булар чуқур Осиё ҳаёти ҳақидаги навқирон, кучли ва эҳтиросли талабанинг асарларидир. Ўша пайтларда ёш рассомлар йигирма йил давомида умуман расм чизмаган, бутунлай бошқа нарсалар билан шуғулланган. Айнан ўша йиллари профессорлар такси ҳайдовчиси бўлган, гуманитар фанлар бизнесга кирган ва рассомлар таърифлаб бўлмайдиган ўзгаришларни бошдан кечирган. Қайта қуриш шамоли билан учиб кетган бу қум доналарининг ҳаммаси ҳам кейинчалик ўзлари хоҳлаган ва тайёрланган касбларга қайтмаган. Айнан йигирма йилдан кейин Есионов яна расм ва графикага қайтди. Энг ажабланарлиси ва ғайриоддийси шуки, рассом 2010-йилдан кейин бирдан Москвада дебют қилди…
Андрей Есионов санъати, муаллиф — Александр Якимович, санъат фанлари доктори, Россия Бадиий академияси академиги
Кўргазмалардаги иштироки
- Россия Бадиий академияси залида ,,Москва ва москваликлар" шахсий кўргазмаси. Москва, Пречистенка 21 (2013);
- Арцпаcе Галлериэс-Арт Галлериэс Европадаги ,,Мосcоу эт мосcовитес" шахсий кўргазмаси, 78 авенуэ де Суффрен, Париж (2013)[5];
- Россияда маданият йили доирасидаги шахсий кўргазма Минтақавий ривожланиш вазирлиги томонидан вазирлик галереясида тайёрланган. Москва, Красная Пресня 3 (2014);
- Зураб Серетели санъат галереяси залларида ,,Рассом маконида Адан Згача" номли шахсий кўргазмаси. Москва, Пречистенка, 19 (2014);
- Москва замонавий санъат музейида (ММОМА) ,,Рангли сувдаги акслар" шахсий кўргазмаси. Москва, Гогол булвари, 10 (2016);
- Давлат рус музейида, Строганов саройида ,,Кўзгу" шахсий кўргазмаси. Санкт-Петербург, Невский проспекти, 17 (2016)[6];
- Самара санъат музейида ,,Ўзгариш санъати" шахсий кўргазмаси. Самара, Куйбишева кўчаси, 92 (2017-йил июн — 2017-йил июл).
- Татаристон Республикаси Давлат тасвирий санъат музейида ,,Мувозанат" шахсий кўргазмаси. Қозон, Қозон Кремли, Хазине музей мажмуаси (2017-йил август — 2017-йил сентабр).
- Ўзбекистон Давлат санъат музейида ,,Дарёга икки марта кир" шахсий кўргазмаси. Тошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 16 (2017-йил октабр — 2017-йил декабр).
- „Неономади э Аутоcтони“ шахсий кўргазмаси Арти дел Дисегно ди Фирензе академиясининг кўргазмалар залида, Флоренсия, Рикасоли 68 (2019-йил март — 2019-йил апрел)[7].
- Сан Салваторе ин Лауро музейида, Римдаги Пиазза Сан Салваторе ин Лауро музейида ,,Висионарй реалисм" шахсий кўргазмаси 15 (2019-йил сентабр — 2020-йил январ)
- Татаристон Республикаси Пушкин музейининг Замонавий санъат галереясида ,,Дастлабки натижалар" номли шахсий кўргазмаси. Қозон, Карл Маркс 57 (2021-йил август — 2021-йил ноябр).
- Шусев номидаги Давлат архитектура музейида, ,,Вароб" қанотида ,,Нигоҳ билан қуролланган" шахсий кўргазмаси. Москва, Воздвиженка 5/25 (2021-йил декабр — 2022-йил феврал).
- Шахсий кўргазма „Имон йўллари. Римнинг етти черковидаги Андрей Есионовнинг санъати“. Биринчи марта суратлар бир вақтнинг ўзида Римдаги еттита тарихий черкови: Пантеон/Санта-Мария-ад-Мартирес, Ил-Жезу, Сан-Марко, Сант-Андреа-делла-Валле, Сан-Лоренсо-ин- Лучина, Санти-Винченсо-э-Анастасио, Санта-Мария-ин-Кампителли (2022-май — 2022-йил октабр)да намойиш этилган.
Мукофотлари
- Россия Бадиий академияси олтин медали (2012)[8];
- Россия Рассомлар ижодий уюшмаси кумуш медали;
- „Анъаналар ва замонавийлик“ олтинчи Москва халқаро санъат фестивалининг рассомлик йўналиши бўйича ғолиби (2012)[9];
- Россия Федерацияси Маданият вазирлигининг Фахрий дипломи;
- Россия Бадиий академиясининг „Шувалов“ медали (2016)[10].
- ИИ даражали ,,Ватан олдидаги хизматлари учун" ордени (2019) — Миллий маданият ва санъат, оммавий ахборот воситалари ривожига қўшган улкан ҳиссаси, кўп йиллик самарали фаолияти учун[11].
Манбалар
- ↑ „Ёутубе чаннел“. 2021-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 3-декабр.
- ↑ Редазионе Мет. „Мет - Нотизиэ дагли Энти делла Тосcана cентрале - қуотидиано ди информазионе делла cиттà метрополитана ди Фирензе.“. мет.провинcиа.фи.ит. Қаралди: 2019-йил 28-октябр.
- ↑ „Русское искусство. Андрей Есионов“. 2021-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 3-декабр.
- ↑ „Художник Андрей Есионов“. артифех.ру. 2021-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 3-декабр.
- ↑ „Андреи Эсионов - Руссиа“ (эн). Арт Галлериэс Эуропе. 2018-йил 9-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 15-январ.
- ↑ „В русском музее представляют современную акварель“. 2021-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 2-декабр.
- ↑ „НЕО-НОМАДС АНД АУТОCҲТҲОНС: ТҲЕ ФИРСТ СОЛО ЭХҲИБИТИОН ОФ АНДРЕЙ ЭСИОНОВ ИН ИТАЛЙ“.
- ↑ „ЕСИОНОВ Андрей Кимович“. www.раҳ.ру. 2020-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 15-январ.
- ↑ „Московский Международный Фестиваль Искусств "Традиции и Современность"“ (ру). ТАСС. 2018-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 15-январ.
- ↑ „На заседании Президиума Российской академии художеств 27 сентября 2016 года“. www.раҳ.ру. 2018-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 15-январ.
- ↑ „Указ Президента Российской Федерации от 28.03.2019 г. № 132“ (ру). Президент России. 2020-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 31-май.