Andreyevlar shirkati
Андреевлар ширкати („Андреевское товаришество“) − ХИХ аср охири ХХ аср бошларида Ўзбекистон иқтисодиётида ҳукмрон бўлган, ажнабий ва рус капиталининг қудратига таянган йирик аксиядорлик жамияти. Андреевлар ширкатини 1912-йил Ўзбекистондаги йирик сармоядорлар Рус-Осиё банки иштирокида ташкил этганлар. Бунга „Ака-ука Кноплар савдо уйи“ фирмаси ташаббускор бўлган. Андреевлар ширкатининг дастлабки асосий капитали 750 минг сўм бўлиб, 1915-йилда 5 миллион сўмга етган. Андреевлар ширкати 1917-йил 31 пахта тозалаш, 6 пахта ёғи ва совун ишлаб чиқариш заводларига эгалик қилган. Андреевлар ширкати Россиядаги „Саломас“ аксиядорлик жамиятининг фаолиятида қатнашган. „Саломас“нинг 20% аксияси 1917-йил Андреевлар ширкати қўлида бўлган. Андреевлар ширкати деҳқонлар етиштирган пахтанинг катта қисмини арзон гаровга харид қилиб, толасини Россия ва Полшага сотар, чигитидан ёғ ва совун тайёрлар эди. Андреевлар ширкати 1918-йил март — апрел ойларида Совет ҳокимияти томонидан национализация қилинган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |