Андрис Марисович Лиэпа (латишча: Андрис Лиэпа; 1962-йил 6-январ, Москва, СССР) – совет ва рус балет солисти, театр режиссёри ва продюсери, Россия Федерацияси халқ артисти (2009)[1]. Отаси СССР халқ артисти Марис Лиэпа номидаги хайрия фонди асосчиси[2].

Андрис Лиэпа
Таваллуди 1962-йил 6-январ (1962-01-06) (64 ёш)
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР → Rossiya bayrogʻi Россия
Касби Балетмейстер, продюсер
Отаси Марис Лиэпа
Онаси Маргарита Жигунова

Ҳаёти

Андрис Лиэпа 1962-йил 6-январда Москвада СССР халқ артисти Марис Лиэпа ва Москва драма театри актрисаси Маргарита Жигунова оиласида туғилган[3]. Унинг исмини бобоси Андрей Лиэпа шарафига қўйган. Опаси – Илзе Лиэпа балет раққоси, актриса, Россия Федерацияси халқ артисти (2002), ўгай опаси – Мария Лиэпа, опера хонандаси.

Болалигида Андрис қишки ва ёзги таътилни отасининг Ригадаги уйида, бувиси Лилия ва бобоси Андрей Лиэпа билан бирга ўтказган. Ригада балет билан шуғуллана бошлаган.

1981-йилда у ИВ Халқаро балет танлови лауреати бўлди[4].

Коллежни тугатгач, у Катта театр балетининг солисти бўлди. Ушбу труппадаги саккиз йиллик фаолияти давомида у театр классик репертуаридаги балетларда бош ролларни ижро этган. У Вашингтондаги спектакл чоғида оғир жароҳат олиб, саҳнани тарк этди[5].

Кейинчалик Кремл балет театрининг бадиий раҳбари ва бош хореографи сифатида фаолиятини олиб борган[6]. Кетма-кет 17 йил давомида у Москвадаги Гостиний Дворда янги йил арчалари ва янги йил тўпларини ўтказиш учун масъул ўлган[4].

1990-йилларда Латвия миллий операси директори Андрей Жагарс Ригага, „Петрушка“, „Оловли қуш“ ва „Россия фасллари“ операсида Шеҳразадани саҳналаштирган Андрис Лиэпани ҳамкорликка таклиф қилади[4].

1999-йил июн ойида Латвия Республикаси Сейми Андрис Лиэпага махсус хизматлари учун Латвия фуқаролигини берди.

2007-йилда у Латвиянинг энг олий мукофоти – "Уч юлдуз" ордени билан тақдирланган.

2019-йил 16-январдан 2022-йил 22-сентябргача – Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрининг бадиий раҳбари ва бош хареографи бўлган[7].

2014-йилда Андрис Лиэпа „Андрис Лиэпа Продуcтион“ маданият ва таълим соҳасидаги лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқиш маркази, шунингдек, Россия ҳамда чет элларда гастрол дастурларини ташкил этувчи, гала-консертлар ўтказадиган продюсерлик марказини ташкил этди.

2018-йилда Римдаги Палаззо Полида бўлиб ўтган „Россия Рим“ халқаро маданият фестивали лауреати бўлди.

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ „Указ Президента РФ от 21.04.2009 № 438 «О награждении государственными наградами Российской Федерации»“. 2013-йил 19-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 15-май.
  2. ↑ „МАРИС ЛИЕПА | Благотворителний фонд имени Мариса Лиэпи“. 2011-йил 18-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 1-декабр.
  3. ↑ „Илзе Лиепа. Страницы Биографии“. 2013-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 3-март.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 Алексей Стефанов. „Андрис Лиепа: «Мечта открыть в Риге музей Мариса Лиепы еще не угасла…» :: Фреэcитй.лв“. Открытый город. www.фреэcитй.лв (2018-йил 23-декабр). 2019-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 11-март.
  5. ↑ „ЛИ(Е)Пта в развитие балетного искусства“. 2015-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 14-март.
  6. ↑ „Театр «Кремлёвский балет»“. 2016-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 14-март.
  7. ↑ „Андрис Лиепа стал балетмейстером ГАБТ Узбекистана“. 2019-йил 23-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 23-август.