Androgenlar
Андрогенлар — эркаклар жинсий бези гормонлари (тестостерон, андростерон ва андростенолон); мояк тўқимасида синтезланадиган эркаклар гормонлари туркумини ва бир қатор камроқ фаолиятга эга буйрак усти бези пўст қавати маҳсулотларини ўз ичига олади. Бу туркумга кирадиган 30 дан ортиқ табиий бирикмалар кашф этилган.

Андрогенлар сперма, қон ва сийдикда бўлади, эркаклар иккиламчи жинсий белгиларининг ривожланишини таъминлайди. Жинсга хос таъсирдан ташқари, андрогенлар организм метаболизмига анаболик наф кўрсатади, оқсиллар синтезини кучайтиради, организмда азот ушланишини оширади. Тиббиётда жинсий фаолият бузилганда ва климактерия даврида қўлланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |