Androsteroma
Андростерома — буйрак усти бези пўст қаватининг ўсмаси. Касалликка хос белгилар: қизларда клитор гипертрофияси, тук босиш, сут безларининг такомиллашмаслиги, ҳайз кўрмаслик, мускулларнинг ҳаддан ташқари ривожланиб кетиши, ўғил болаларда вақтидан илгари балоғатга етиш, тез ўсиш. Аёлларда 30-40 ёшларда учраб, овознинг дағаллашиши, гирсутизм, сут безларининг кичиклашиши, бачадон атрофияси, клиторнинг катталашиши, ҳайз кўришнинг тўхташига, баъзан калликка олиб боради.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |