Андростеронлар (юн. андрос — эркак ва стерео — бақувват қиламан) — сийдик билан ташқарига чиқадиган эркак жинсий гормони — тестостероннинг ўзгариши натижасида ҳосил бўладиган органик моддалар; шу гормонга ўхшаш таъсир этади. Андростеронларнинг сийдикдаги консентрациясини аниқпаш эндокрин без касалликлари диагностикасида муҳим аҳамиятга эга.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил