Anemiya
Анемия (юнонча ан — инкор қўшимчаси ва ҳаима — қон), камқонлик — қонда эритроцитлар сони ва гемоглобин миқдорининг камайиши, сифатининг ўзгариши билан кечадиган касаллик. Анемияга қон яратилиш жараёнининг бузилиши, асосий қон яратувчи тўқима — суяк кўмигининг ўз функсиясини етарли бажара олмай қолиши сабаб бўлиши мумкин[1][2].
Келиб чиқиши
Темир ва витамин Б12 етишмаслиги оқибатида келиб чиқадиган анемия бирмунча кенг тарқалган. Оз-оздан узоқ вақт қон кетиб турганда, бавосир ёки меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси касаллигида ҳам кўпинча анемия кузатилади. Ҳайз қони узоқ ва кўп кетадиган аёлларда ҳам темир етишмаслигидан келиб чиқадиган анемия тез-тез учраб туради. Темир етишмаслигига алоқадор анемияга кўп ҳомиладорлик, узоқ вақт бола эмизиш сабаб бўлади, чунки ҳомиладорлик ва эмизиклик даврида она организмидаги темир захирасининг бир қисми болага ўтади. Кичик ёшдаги болаларда кузатиладиган камқонлик уларни нотўғри овқатлантириш, шунингдек овқат сифатининг пастлиги оқибатида рўй беради.
Белгилари
Эритроцитлар сони бироз камайгани ёки нормал бўлгани ҳолда, қонда гемоглобин миқдорининг камайиши темир етишмаслигига алоқадор анемиянинг асосий белгиларидандир. Белгилар аста секин ва тез юзага чиқиши ҳам мумкин. Беморнинг ранги синиққан бўлиб, аксарият тез чарчаш, бош оғриши, бош айланиши, кўз олди живирлашишидан шикоят қилади, соч тўкилади, тирноқ мўртлашиб синишга мойил бўлиб қолади. Баъзан ютиниш қийинлашади, беморнинг одатда истеъмол қилинмайдиган нарсалар (бўр, оҳак, тупроқ кабилар)ни егиси келади, аччиқ, шўр таомларни хуш кўради. Витамин Б12 ёки фолат кислота етишмаслиги оқибатида келиб чиқадиган анемия анча кам учрайди. Анемиянинг бу хилида ўзига хос аломатлар: тил ачишиши, касаллик ўтказиб юборилганда нерв системасининг зарарланиш (фуникуляр миелоз) белгилари кузатилади. Энг ҳавфли оқибатлар кўп қон ёқотилиши геморрагик шок ҳолатига олиб келади[3].
Классификацияси
И.Этиологияси бўйича
• постгеморрагик;• пострансфузион; • инфексион; • алиментар;,• дисметаболик; • иммунопатологик; • паранеопластик ва бошқалар.
ИИ. Эритропоэз турига кўра:
• Нормобластик (эритробластик); • Мегалобластик.
ИИИ. Ранг кўрсаткичига кўра:
• гипохром; • нормохром; • гиперхром.
ИВ. Оғирлигига кўра:
• енгил; • ўрта; • оғир.
В. Эритроцит диаметрига кўра:
• микроцитар;• нормоцитар;• макроцитар.
ВИ. Суяк кўмиги реаксиясига кўра:
• арегенератор; • гипорегенератор; • регенератор;• гиперрегенератор.
ВИИ. Клиник кечишига кўра:
• ўткир; • сурункали.
Патогенези
Патогенезига кўра анемия турлари:
1. Постгеморрагик анемиялар: қон йўқотишдан келиб чиқувчи анемиялар.
2. Гемолитик анемиялар: эритродиэрезнинг эритропоэздан устун келиши оқибатида келиб чиқувчи анемиялар • Эндоэритроцитар эритропатия; гемоглобинопатия; энзимопатия • Экзоэритроцитар ноиммун; аутоиммун; изоиммун.
3. Дизеритропоэтик анемиялар: эритропоэз етишмовчилиги натижасида келиб чиқувчи анемиялар• Апластик• Дефицитар темир дефицит анемия Б12/фолат дефицит анемия оқсил дефицит анемия.
Постгемморагик анемия
Постгеморрагик анемия ўткир ва сурункали бўлиши мумкин. Ўткир постгеморрагик анемия турли сабабларга кўра (травма — шикастланиш, операциялар, томирларнинг кесилиши, ҳомиладорликдаги патологик ҳолатларда, гемофилия) кўп қон йўқотиш оқибатида рўй беради. Қон йўқотилгандан сўнг 24-48 соат давомида гемограммада деярли кўзга ташланувчи ўзгаришлар кузатилмайди. Бунда қоннинг фақат умумий ҳажми камайиб, унинг оичов бирлигида эритроцитлар сони, гемоглобин миқдори, ранг кўрсаткичи ва гематокрит кўрсаткичи меъёрда бўлиши мумкин. Қон суртмасида нормоцитоз, нормохромия кузатилади. Кейинчалик (1-2 кун ўтгач) йўқотилган қон ҳажми ўми тўқималардан ўтувчи суюқлик ҳисобига тоидирилиб, қон суюлади, унинг ўлчов бирлигида эритроцитиар ва гемоглобин миқдори камаяди, лекин қоннинг ранг кўрсаткичи ўзгармайди. 3-4 кундан сўнг қонда ретикулоцитлар сони орта бориб, уламинг кўпайиш чўққиси ҳафтанинг охирги кунларига тўғри келади ва бунда ядроли эритроцитлар ҳам пайдо бўлиши мумкин. Энди ёш эритроцитлар ҳисобига қоннинг ранг кўрсаткичи бироз камаяди. Суяк кўмиги қил томирларга ниҳоятда бой тўқима бўлиб, улар сфмктерлар билан таъминлангандир. Эритропоэз маълум муддатда давом этиб, эритроцитлар вояга етгунча қилтомирлар сфинктери берк бўлади. Эритроцитлар етилган вақтда сфинктерлар бўшашиб, ҳужайралар умумий қон оқимига ўтади. Регенерация кучайганда кўмикда доимо ёш ҳужайралар бўлгани туфайли қил томир сфмктерининг бўшашиши ҳужайраларнинг ҳам етилмаган даврига тўғри келиб, ҳужайралар қонга ўтади. Демак, ўткир постгеморрагик анемия гиперрегенератор анемия ҳисобланади. Бунда эритропоэз билан бирга лейкопоэз ҳам кучаяди (нейтрофилия). Тромбопоэз ҳам кучайиши мумкин.
Даволаш ва олдини олиш
Темир етишмаслигига алоқадор анемиянинг олдини олиш ва даволашда қон йўқотиш эҳтимоли бўлган манбаларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни бартараф этиш, ҳомиладор бўлиш ва туғишни маълум даражада режалаштиришга эришиш, сог'лом овқатланишга риоя қилиш лозим. Кўпчилик турдаги анемиялар қўшимча касалликлар билан келганда меъда-ичак йўлининг сурункали касалликлари, айниқса ич кетиши билан ўтадиган касалликларни ҳам ўз вақтида аниқлаб даволаш жуда муҳим. Гижжа тарқалган жойларда улардан зарарланишнинг олдини олиш чораларини кўриш зарур, касаллик пайдо бўлганда эса ўз вақтида даво қилиш лозим. Эритроцитларнинг кўплаб емирилиши билан боғлиқ гемолитик анемия хиллари кўп. Улар ирсий ёки орттирилган бўлиши мумкин, одатда тери ҳамда шиллиқ қаватнинг сарғайиши, эритроцитлар сони ва гемоглобин миқдорининг камайиши билан кечади. Барча хил анемияда шифокорга мурожаат этиш ва ўз вақтида тўғри даволаниш зарур.
Адабиётлар
- Петров В. Н., Бахрамов С. М., Фарманкулов Х. К., Железодефицитниэ анемии, Т., 1995.Саиджалол Баҳромов
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
- МЕД24Анемия (камқонлик) — касаллик белгилари, диагностика ва даволаш.
Манбалар
- ↑ Креидиэҳ, Фирас „Анемиа: Праcтиcе Эссентиалс, Патҳопҳйсиологй, Этиологй“. Медсcапе (2025-йил 2-июн). Қаралди: 2025-йил 4-май.
- ↑ „Анемиа | НҲЛБИ, НИҲ“. www.нҳлби.ниҳ.гов. Қаралди: 2022-йил 8-феврал.
- ↑ Киллеэн, Роберт Б.; Каур, Анаҳат; Афзал, Муриам (2026), „Аcуте Анемиа“, СтатПеарлс, Треасуре Исланд (ФЛ): СтатПеарлс Публишинг, ПМИД 30725917, қаралди: 2026-03-21
| Тиббиётга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |