Анемофилия (юнонча: анемос — шамол ва пҳилео — севаман) — шамол орқали чангланиш, ўсимлик чангдонидаги чангнинг уруғчи тумшуғига ёки уруғ куртакка шамол воситасида келиб тушиши. Анемофилия эман, қайин, қайрағоч каби дарахтларда, арпа, буғдой, маккажўхори ва очиқ-уруғли ўсимликларса бўлади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил