Анемометр (юнонча. анемос — шамол, метрео — ўлчов) — шамол ва газ тезлигини (баъзан, йўналишини ҳам) ўлчовчи асбоб. Шамол ва газ тезлиги уларнинг таъсирида айланувчи косаларнинг айланиш сонига қараб аниқланади. Шамол ва газ тезлигини манометрик усулда ёки электр усулда ҳам аниқлаш мумкин (қаранг Термоанемометр).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил