Анемохория (юн. анемос — шамол ва чорео — тарқалаяпман) — ўсимлик мевалари, споралари ва уруғларининг шамол воситасида тарқалиши. Бундай органларнинг шамол таъсирида учишига хизмат қиладиган попук, қанотча каби махсус ўсимталари бўлади (мас, заранг ва қоқи ўсимликларида).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил