Aneroid

Анероид (юн. а — инкор қўшимчаси — манфий зарра, нерос — сув), металл барометр — атмосфера босимини ўлчаш учун ишлатиладиган асбоб. Асосий иш қисми ичидан ҳавоси сўриб олинган эластик хусусиятли ясси тўгарак қутича, устки ва остки юзаси тўлқинсимон қилиб бурмаланган. Ҳаво босими ўзгарганда қутича ўз шаклини ўзгартиради (босим ошганда қутича сиқилади, камайганда кенгаяди) ва бу ўзгариш ричаглар тизими ёрдамида шкалада ҳаракатланувчи милга узатилади. Анероид шкаласи симобли барометр ёрдамида даражаланади. Мил кўрсатиши бўйича шкала узатмасидан ташқари температура ва қолдиқ деформация учун тузатма киритилади. Ҳар бир янги Анероидга тегишли тузатмалар жадвали берилади. Анероид нисбий асбоб, унинг аниқлиги 1-2мбар. Анероид метеорология стансияларида эҳгиёт барометр сифатида ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |