Анфол сураси (арабча: سورة الأنفال‎‎, номининг маъноси — Ўлжалар[8][9]) — Қуръоннинг 8-сураси. Мадиний суралардан бири, 75 оятдан иборат. Бу сура Қуръоннинг 177–186[10]-саҳифасида ва 9-10-жузида жойлашган. 88-бўлиб нозил бўлган.

Тавба ←   8–сура  → Аъроф
Анфол сураси — سورة الأنفال
Qurʼon nusxalaridan biridagi Anfol surasi sarlavhasi. Yuqorida oʻngdan: 1. Oyati 75, 2. Markazda qizil rangda sura tartib raqami 8, qora rangda - Anfol surasi va Madaniy, qizil rangda nozil boʻlgan tartibi - 88, 3. Rukuʼsi soni - 10; Pastda oʻngdan: 1. Sura:Madaniy, 2. Tilovat tartibi:8, 3. Nozil boʻlish tartibi:88, 4. Rukuʼsi:10, 5. Oyati:75, 6. Porasi (Juzi):9-10 deb koʻrsatilgan.

Суранинг арабча матни
Номининг маъноси Ўлжалар[1][2]
Таснифи Маданий сура[3]
Статистика
Саҳифаси 177–186[4]
Жуз 9-10
Сура рақами 8
Оятлар сони 75
Сажда ояти йўқ
Рукуълар сони 10[5]
Муқаттаот ҳарфлари йўқ[6]
Нозил бўлиш тартиби 88[7]

Арабча матни ар.wикисоурcе.оргда
танзил.нетда
Таржималари ҚуранАcадемй.орг
қуран.узда
Тиловат тартиби
Тавба сураси  Keyingisi 8 Oldingisi  Аъроф сураси
Нозил бўлиш тартиби
Оли Имрон сураси   Keyingisi 88 Oldingisi  Бақара сураси
                                   

Суранинг мазмуни

Ушбу сурада сўз, асосан, ғазот — жанг ҳақида бориб, ҳарбий қонун-қоидалар, уруш ва тинчлик ҳолатлари ҳамда асир ва ўлжа олиш хусусидаги Шариати исломияда бўлган ҳукмлар баён қилинади.

Бу суранинг "Анфол" — "Ўлжалар" деб номланишининг сабаби ҳам шудир.

У ислом тарихидаги илк жанг — Бадр жангидаги воқеаларни батафсил ҳикоя қилгани учун айрим саҳобалар уни "Бадр" сураси, деб ҳам атаганлар. Исломий ғазотлар солномасидан Бадр жанги ҳижрий иккинчи йилнинг Рамазон ойида Мадинанинг жануби-ғарбида жойлашган Бадр қишлоғида бўлиб ўтгани маълум. Бу жангда мусулмонлар ададлари оз бўлишига қарамасдан, аскарлар сонида ҳам, ҳарбий қурол-анжомларда ҳам ўзларидан бир неча баробар ортиқ бўлган мушриклар устидан ғалаба қозониб, душманнинг етмиш аскарини ҳалок қиладилар ва етмиш кишини асир оладилар, катта ўлжаларга эга бўладилар. Жанг тугаганидан сўнг ўлжалар тақсимотида айрим мусулмонлар ўртасида ихтилоф чиққанда уларга панд-насиҳат қилиш ва тўғри йўл кўрсатиш билан сура бошланади. Сура ниҳоясида эса мўминлар ватан ва миллатлари бир-биридан қанчалар йироқ ва хилма-хил бўлишидан қатъий назар бир уммат эканликлари, бинобарин, кофир кимсаларнинг фитналарига алданмай, ўзаро дўст-биродар бўлиб яшаб ўтишлари лозимлиги уқтирилади.

Манбалар

  1. ↑ Қуръони Карим таржимаси ва шарҳи. Абдулазиз Мансур
  2. ↑ Қуръони Карим маънолари таржимаси. Алоуддин Мансур
  3. ↑ Қуръонда кўрсатилган тасниф.
  4. ↑ 604 саҳифали Қуръонда.
  5. ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
  6. ↑ Қуръондан кўрилган.
  7. ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
  8. ↑ Қуръони Карим таржимаси ва шарҳи. Абдулазиз Мансур
  9. ↑ Қуръони Карим маънолари таржимаси. Алоуддин Мансур
  10. ↑ 604 саҳифали Қуръонда.

*АНФОЛ СУРАСИ

Кейингиси: Тавба сураси 8-сура — арабча матни Олдингиси: Аъроф сураси