Angʻirt

Файл:Cасарcа-4961627.wебм Анғирт, сариқ ғоз, атайка – ғозсимонлар туркумининг ўрдаклар оиласига мансуб парранда. Патлари очиқ сарғиш, боши оқиш. Европа ва Осиёнинг чўл, дашт ва тогʻли ҳудудларида тарқалган. Қишлаш учун Африканинг шимолий ва Осиёнинг жануб. томонларига учиб кетади; Ўзбекистонда ҳам учрайди, бир қисми шу ерда қишлайди. Тоғ, чўл ва дашт зоналаридаги чучук сувли ва шўр кўлларда яшайди. Инини тулки, қорсоқ, бўрсиқ каби ҳайвонларнинг ташлаб кетган уясига ва тошлар орасига қуради, анғитлар 8-12 тача тухум қўяди. Эркаги уянинг атрофидан узоққа кетмасдан, урғочисини қўриқлаб юради ва тухумдан чиққан жўжаларини боқишга кўмаклашади. Анғирт ҳар хил майда жониворлар ва ўсимликлар билан овқатланади. Анғиртлар ов қилишади. Гўшти ёзда (фақат жониворлар билан овқатланганда) бемаза ва қўланса, кузда (ўсимликлар билан овқатланганда) мазали бўлади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |