Angara
Ангара (бурятча: Ангар мүрэн[1], эвенкча: Аӈара) — Россия Федерациясининг Иркуцк вилояти ва Красноярск ўлкасидаги дарё.
| Ангара | |
|---|---|
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 1 779 |
| Майдони | 1 040 000 км² |
| Сув сарфи | 4 518 м³/с |
| Жойлашуви | |
| Давлат | Россия |
Енисейнинг энг серсув ирмоғи. Узунлиги 1779 километр. Ҳавзасининг майдони 1,040 минг км². Байкал кўлидан оқиб чиқади. Асосий ирмоқлари: ўнгдан — Илим, чапдан — Иркут, Белая, Ока, Тасеэва. Қор ва ёмғирдан сув олади. Қуйилиш ерида ўртача сув сарфи 5100 м³/сек. Қуйи оқимида октабр- ноябрда, Брацк сув омборида ноябр-декабрда муз билан қопланади. Майнинг 1-ярмидан муз эрий бошлайди. Ангаранинг бошланишидан қуйи қисмигача сув омборлари каскади қурилган. Ангарада Иркуцк, Брацк, Уст-Илим ГЕСлар ишлаб турибди, Богучани ГЕС қурилмоқда (1994). Ангара бошланиш жойидан кемалар мунтазам қатнаб туради. Асосий пристанлари: Иркуцк, Ангарск, Балаганск, Брацк. Ангарада балиқ кўп.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
- ↑ „Откуда пошла Ангара. Ангара. Байкальский край — информационно-краеведческий портал“ (ру). баикалареа.ру. 2018-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 13-март.