Ангарск — Россия Федерациясининг Иркуцк вилоятидаги шаҳар (1951-йилдан). Ангара дарёси бўйидаги пристан. Темир йўл стансияси. Аҳолиси 216 минг (2025). 1954-йилдан йирик нефт-кимё комбинати ишлай бошлади. Қурилиш саноати корхоналари (йиғма темир-бетон, семент, керамика маҳсулотлари ва бошқалар), электромеханика заводи, ёғочсозлик, машинасозлик саноати корхоналари, тикувчилик фабрикаси, гўшт комбинати, технология институти бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил