Angela Ghayour
Ангела Гҳаёур (1985-йил, Ҳирот, Афғонистон) — афғонистонлик педагог ва аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси. Эронда қочқин сифатида расмий таълим билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келганидан сўнг, бошқа қочқин болаларга саводхонлик ва ҳисоблаш кўникмаларини ўргата бошлади. „Афғонистон таълим ҳаракати“ (инглизча: „Афгҳанистан Эдуcатион Аcтион“) ташкилотига асос солган[1].
| Ангела Гҳаёур | |
|---|---|
| Таваллуди |
1985-йил |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Ҳирот университети |
| Касби | педагог ва аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси |
Таржимайи ҳоли
Ангела 1985-йил декабр ойида Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида туғилган ва Эронда қочқин сифатида яшаган йилларининг илк даврида расмий таълим олишда қийинчиликларга дуч келган. 2002-йилда Афғонистонга қайтгач, Ҳирот университетида олий маълумот олиб, форс адабиёти бўйича илмий даражага эга бўлган. Афғон синфларидаги дарс ўтиш тажрибаси ва Толибон ҳукуматининг таълимга бўлган сиёсати Ангелага қаттиқ таъсир кўрсатган[2]. 2021-йилда Толибоннинг ҳокимиятга қайтиши пайтида „Ҳирот“ онлайн мактабига ва сўнгра Буюк Британияда жойлашган „Афғонистон таълим ҳаракати“ хайрия ташкилотига асос солган[1][3]. Ташкилот таълим ресурсларини ва сифатли таълим олиш имкониятини тақдим қилади, мамлакатда давом этаётган қийинчиликларга қарамай афғон қизлари ва аёлларининг таълим олиш имкониятларига шароит яратиб келади[4]. 2021-йилда ББCнинг „100 аёл“ рўйхатига киритилган[5].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Тҳе Wоман Дефйинг Тҳе Талибан Он Гирлс' Эдуcатион“ (инглизча). Тҳе Организатион фор Wорлд Пеаcе (2021-йил 4-ноябр). Қаралди: 2026-йил 25-март.
- ↑ „Ан онлине счоол брингс Афгҳан гирлс ҳопе — Ассемблй | Малала Фунд“ (инглизча). Ассемблй (2022-йил 7-март). Қаралди: 2026-йил 25-март.
- ↑ Гҳаёур, Ангела. „'Wҳен тҳе Талибан ретурнед, И сет уп а фреэ онлине счоол то ҳелп тҳоусандс оф гирлс ин Афгҳанистан'“ (инглизча). Тҳе Телеграпҳ (2021-йил 2-декабр). Қаралди: 2026-йил 25-март.
- ↑ „Тҳе теачер дефйинг тҳе Талибан он гирлс' эдуcатион“ (инглизча) (2021-йил 3-ноябр). Қаралди: 2026-йил 25-март.
- ↑ „ББC 100 Wомен 2021: Wҳо ис он тҳе лист тҳис еар?“ (инглизча) (2021-йил 7-декабр). Қаралди: 2026-йил 25-март.