Ангидрид (юн. ан — инкор қўшимчаси ва ҳйдор — сув) — бирор элементнинг кислород билан бирикмаси. Металлмасларнинг ва баъзи металларнинг юқори оксидлари Ангидриддир. Ангидрид икки усулда: 1) оддий модданинг кислород билан бирикишидан; 2) кислотани қиздириб, сувсизлантиришдан ҳосил бўлади. Анорганик кислоталарнинг Ангидридлари каби орга-ник кислоталарнинг Ангидридлари ҳам маълум. Масалан, сирка Ангидрид (СН3СО)2О, бензой Ангидрид (С6Н5СО)2О ва бошқа кимё саноатида ацилловчи восита сифатида карбон кислота қолдиғи РCО ни бирикмаларга киритиш учун қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.