Angidrit
Ангидрит — сулфатлар синфига мансуб минерал. Кимёвий формуласи CаСО4. Ромбик сингонияли. Қаттиқлиги 3,5-3,8. С. оғ. 2,9-3,0. Мўрт. Ранг-сиз ёки оқ, баъзан оч ҳаво ранг, кулранг, қизғиш, кўк. Шишасимон ялтироқ. Ангидрит чўкинди жинслар орасида, айниқса доломитлашган оҳактошлар ичида кўп учрайди. Табиатда Ангидрит зич масса ёки қатлам-қатлам ҳолда учрайди; баъзан гидротермал ертомирларда ҳам бўлади. Зангори майда донали Ангидрит вулпинит ёки бергам мармари деб аталади. Ангидрит боғловчи модда Ангидрит ўғит, семент, безак буюмлар тайёрлашда ишлатилади. Ангидрит намликни шимиб яна осонгина гипега айланиши ва ўз ҳажмини 30% гача катталаштириши мумкин. Ангидрит конлари Россия, Украина (Донбасс, Карпатолди) ва бошқа жойларда бор. Ангидритнинг катта захиралари Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятида ва Олмалиқ атрофларида топилган[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ангидрит“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |