Ангиэ Элизабетҳ Броокс (1928-йил 24-август – 2007-йил 9-сентабр) – Либериялик дипломат ва судя. Броокс Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг ягона африкалик аёл президенти[1]. Шунингдек, Броокс Бирлашган Миллатлар Ташкилотига раҳбарлик қилган дунёдаги иккинчи аёл[2].

Ангиэ Броокс

Броокс 1975-йил
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 24-сессияси президенти
Аввалгиси Эмилио Ареналес Cаталáн
Кейингиси Эдвард Ҳамбро
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 24-август, 1928-йил
Виржиния, Либерия
Вафоти 9-сентябр, 2007-йил (79-ёш)
Ҳоустон, Техас, Америка Қўшма Штатлари
Касби дипломат, юрист

1969-йилда Броокс Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси президенти этиб сайланган ва 1970-йилда расман ишлай бошлайди. 1974-йилда эса Либериянинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили бўлган ва унинг иши кўпроқ собиқ мустамлака давлатларни мустақил давлатларга айлантиришга қаратилган эди. Броокс Либерия давлат котиби ёрдамчиси лавозимида ҳам хизмат қилган[1]. Унинг БМТ Бош Ассамблеясидаги доимий вакиллик даври 1977-йилда тугади ва Броокс Либерия Олий Судининг судя ўринбосари этиб тайинланди. 4-май куни президент Уилям Толберт томонидан номзод қилиб кўрсатилган ва икки кундан кейин лавозимга ўтган Броокс, Либерия Олий Судида хизмат қилган биринчи аёл бўлди[3].

Ҳаёти

Ваи, Гребо ва Мандинго халқлари авлодларидан бўлган Броокс Африканинг Методист Эпископал Сион черковининг камбағал руҳонийси Томас Жозеф ва Тереза Эллен Броокснинг қизи бўлган[4]. Броокс ўн фарзанднинг иккинчиси эди. Унинг ота-онаси қашшоқ бўлгани учун боқишга имкон тополмаган. Шу сабабли, улар Брооксни Либериянинг Монровия шаҳрида яшовчи бева тикувчи аёлнинг тарбиясига беришга мажбур бўлган[5][4]. Ўн бир ёшида Броокс ёзув машинкасида ёзишни ўрганади ва ҳужжатларни нусхалаш орқали ўқиши учун пул ишлаб топади[5]. Броокс ўрта мактабда ўқишини давом эттириш учун Адлия вазирлигида стенотипист сифатида ишлайди[4]. Ўн тўрт ёшида Броокс Ричард А.Ҳенриэсга турмушга чиқади[5]. Броокс Ҳенриэс билан икки ўғил кўради, аммо кейинчалик ажрашиб кетади[5][4].

Броокснинг котиба ва суд стенографи сифатида ишлагани, унда ҳуқуққа бўлган қизиқишни уйғотди. Суд залларида ишлаётганда, Броокс кўплаб қонунларда камчиликлар борлигини билиб қолади ва қонунчиликка кириб, қонунларни яхшилашга қатъий қарор қилган[5]. Шу сабабли, ўша даврда Либерияда аёл юристларга қарши катта камситишларга қарамай, ҳуқуқ соҳасида ўқишга қарор қилади[6]. 1940-йилларда Либерияда ҳуқуқий таълим берувчи ҳеч қандай ҳуқуқ мактаби йўқ эди. Бунинг ўрнига Броокс адвокатлик имтиҳонидан олдин Кларенс Симпсон қўл остида тайёрланади[5].

Таълим олишга қатъий қарор қилган Броокс АҚШнинг Шимолий Каролина штати, Ралеигҳ шаҳридаги Шаw университетига ҳужжат топширди[5]. Иккита фарзанднинг ажрашган онаси сифатида Броокснинг Америкага йўл харажатларини тўлаш имкони йўқ эди. Қабул қилинганидан сўнг, ёрдам сўраб Либерия Президенти Wиллиам Тубманга мурожаат қилади. Тубман унинг қатъиятидан таъсирланиб, унинг сафар харажатларини тўлашга ёрдам беради[5]. Шимолий Каролинада бўлганида, Броокс сегрегацияга (миллатчилик) нисбатан шу қадар ғазабландики, автобусда юришдан бош тортди ва ҳамма жойга ўзи машинада боришни афзал кўрди[5]. 1963-йилда БМТ делегати сифатида тайинланган Броокс Шимолий Каролина давлат университетида нутқ сўзлаш учун Ралеигҳга яна қайтиб боради[7]. У ерда бир нечта ресторанларга киришга уринганида, унинг қора танли эканлиги учун унга хизмат кўрсатишни рад этишади[7]. Дипломат мақомига эга бўлса-да, сегрегациянинг таъсиридан қутулолмади. Шимолий Каролина губернатори Террй Санфорд кейинчалик Брооксдан бу ҳодиса учун узр сўрайди[7].

Таълими

Шаw университетида ўқиётган пайтида, Броокс „Алпҳа Каппа Алпҳа“ қора танли аёллар жамиятининг „Эта Бета Омега“ халқаро бўлими аъзоси бўлган[5][8]. Броокс ўз ўқишини идиш ювувчи, кир ювувчи, кутубхона ёрдамчиси ва ҳамшира ёрдамчиси бўлиб ишлаш орқали қисман молиялаштирган. 1949-йилда Шаw университетидан ижтимоий фанлар бўйича бакалавр даражасини олди[1]. Кейинчалик, Висконсин университетидан ҳуқуқ соҳаси бўйича бакалавр, сиёсий фанлар ҳамда халқаро муносабатлар бўйича магистр даражаларини олган[1][5]. Шунингдек, 1952-1953-йилларда Лондон университети коллежининг ҳуқуқ факултетида халқаро ҳуқуқ соҳаси бўйича та'лим олди ва 1964-йилда Либерия университетида фуқаролик ҳуқуқи бўйича докторлик даражасини қўлга киритди[1]. Бундан ташқари, Броокс 1962-йилда Шаw университетида ва 1967-йилда Ҳоwард университетида ҳуқуқ фанлари доктори даражасини олади[1].

Оиласи

Ангиэ Броокснинг биринчи турмушидан иккита ўғли бўлган: Ричард А.Ҳенриэс ИИ ва Wйнстон Ҳенриэс. Бундан ташқари, Броокс Маржориэ ва Эда исмли қизларга ҳам васийлик қилди. Умумий ҳисобда, Броокс ўзини асраб олган онаси хотирасига бағишлаб 47 та Либериялик болани асраб олади. Уларнинг кўпчилиги Wеарлеаҳдаги резина плантациясида вояга етди[5][6]. Бундан ташқари, Броокс Руандадаги урушда ота-онасиз қолган Аида исмли қизни ҳам ўз қармоғига олган[9]. Болалар таълимига жуда қизиқиб, Броокс бу мақсадга бағишланган лойиҳаларга катта миқдорда хайриялар қилди[5].

Ричард А. Ҳенриэс И билан ажрашгандан кейин, Броокс Исааc М.Рандолпҳга турмушга чиқди.

Либерияга қайтиб, сўнгги кунларини ўтказишни режалаштирганига қарамай, Броокс 2007-йил 9-сентабрда АҚШнинг Техас штатидаги Ҳоустон шаҳрида вафот этган[9][10]. Дафн маросими Либерияда ўтказилди ва Монцеррадо округидаги Виржиния штатида, туғилган жойига дафн қилинди[11].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 „Унитед Натионс, "Мисс Ангиэ Броокс Элеcтед Пресидент Оф Тҳе Тwентй-Фоуртҳ Сессион оф тҳе Генерал Ассемблй“. 2017-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 28-июн.
  2. ↑ Женнифер С. Углоw эт ал., Нортҳеастерн Диcтионарй оф Wоменъс Биограпҳй
  3. ↑ "Ангиэ такес ҳер сеат". [Монровиа] Сундай Эхпресс 1977-05-08: 1/4
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 „Систер Лаурене Мемориализес Ангиэ Броокс Wитҳ а Биограпҳй“. АллАфриcа (2017-йил 23-май). Қаралди: 2022-йил 4-апрел.
  5. ↑ 5,00 5,01 5,02 5,03 5,04 5,05 5,06 5,07 5,08 5,09 5,10 5,11 5,12 Cране, Лоуисе. Мс. Африcа: Профилес оф Модерн Африcан Wомен. Пҳиладелпҳиа: Липпинcотт, 1973 — 57–68-бет. ИСБН 9780397314461. 
  6. ↑ 6,0 6,1 Станфорд, Барбара „"Тҳе Гоал ис Нот Ет Реачед": Ангиэ Броокс“, . Он Беинг Фемале: Ан Антҳологй. Неw Ёрк: Wашингтон Сқуаре Пресс, 1974 — 282-бет. ИСБН 0-671-48134-7. 
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 „Африcан Дипломат Дениэд Сервиcе ин Ралеигҳ, 1963“. НC Департмент оф Cултурал анд Натурал Ресоурcес (2016-йил 30-апрел). 2022-йил 23-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-апрел.
  8. ↑ „АКА Интернатионал, "Ҳисториcал Овервиэw"“. 2007-йил 30-мартда асл нусхадан архивланган.
  9. ↑ 9,0 9,1 „Cорреспонденcе бетwеэн Др. Ангиэ Броокс анд Сеc. Ген. Кофи Аннан“. Унитед Натионс Арчивес (2005-йил 24-август). 2022-йил 1-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-апрел.
  10. ↑ Либериа: Гендер Министрй Регрец Ангиэ Броокс Деатҳ
  11. ↑ Тҳе Эхеcутиве Мансион, Либериа, "Фунерал оф Ангиэ Броокс Рандолпҳ (Wайбаcк Мачине сайтида Деcембер 11, 2007, санасида архивланган)
Сиёсий идоралар
Олдингиси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси президенти
1969-йил
Кейингиси