Angioprotektorlar
Ангиопатияларни даволаш учун витаминли моддалардан рутин, аскорбинат кислота қўлланади, моддалар капилляр деворини мустаҳкамлайди, ўтказувчанлигини камайтиради, таъсир иккита модда (рутин, аскорбинат кислота) бирга қўлланганда сезиларли бўлади. Ангиопатияларни даволашда яллиғланишга қарши ностероид моддалар ҳамда алоҳида ангиопротекторлар қўлланади.
Продектин
Ангиопротекторлардан продектин — ангинин, пармидин брадикининга қарши таъсир қилади, қонда холестериннинг ҳажмини, тромбоцитлар агрегациясини камайтиради, фибринолиз жараёнларини оширади, яллиғланишга қарши таъсири ҳам бор. Бу модда мия томирлар атеросклерозини, диабетик ангиопатияларни, веналар тромбозини, оёқ томирлари эндоартеритини, трофик яралами даволаш учун қўлланади, оғиз орқали юборилади, кам заҳарли, салбий таъсирлардан кўнгил айниши, бош оғриши, аллергик жараёнлар кузатилади.[1]
Дицинон
Дицинон (этамзилат) томирлар микроциркуляциясини, ўтказувчанлигини нормаллаштиради ҳамда гемостатик таъсир қилади, асосан тромбопластин ҳосил бўлишини оширади, қон қуюлишининг бошқа омилларига таъсир кўрсатмайди. Модда капиллярлардан қон кетишида (диабетик ретинопатия), қулоқ, бурун, томоқ клиникаларида, офталмология, урологияда, ичакдан, ўпкадан қон кетганда қўлланади. Дицинон оғиз орқали, венага, мушаклар орасига юборилади.[1]
Доксиум
Доксиумнинг таъсири дицинонга ўхшаб кетади. Микроциркуляцияни, томирлар ўтказувчанлигини нормаллаштирувчи, капиллярлами мустаҳкамловчи таъсири жиҳатидан дицинондан устунроқ. Модда асосан юрак-қон томир етишмовчилигидан келиб чиқадиган ангиопатияларда, веналарнинг варикоз кенгайишида, диабетик ангиопатияларда қўлланади.[1]
Эскузан
Эскузан ўсимликларидан олинган, таркибида рутинга ўхшаш флавоноидлар мавжуд, қон томирлар ўтказувчанлигини камайтиради, веналарнинг тонусини оширади, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.[2]
Трентал
Трентал қон томирлами кенгайтиради, тўқималарнинг кислород билан таъминланишини яхшилайди, модда фосфодиэстераза ферментини ингибиция қилиб, тўқималарда сиклик АМФ ҳажмини оширади, тромбоцитлар агрециясини камайтиради, қонни суюлтиради. Трентал эндоартерит, Рейно касаллигида, мия атеросклерозида қўлланади, оғиз орқали ҳамда венага юборилади. Миокард инфаркти, юрак порокларида қўллаш ман этилади. Венага юборилганда бош айланиши, бўшашиш, юз ва бўйин томирлари қизариши мумкин. Трентал дартелин номи билан ЛЕК фирмаси томонидан чиқарилади.[2]
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Азизова. Ангиопротекторлар. Тошкент: янги аср авлоди, 2006-йил — 259-бет. ИСБН 978-9943-08-025-6.
- ↑ 2,0 2,1 Орипов. биринчи ёрдам, 2, Тошкент: Янги аср авлоди, 2008-йил — 326-бет. ИСБН 978-9943-08-238-0.