Anglikan cherkovi
Англикан черкови — Англиядаги давлат черкови. Протестант черковларидан бири. Унинг диний маросим ва ташкилий қоидалари бошқа протестант черковларига қараганда католик черковига яқин туради. Англикан черкови ХВИ асрнинг 30-йиллари 47-инглиз қироли Генрих ВИИИ ислоҳотлари натижасида вужудга келди. Ислоҳот черков ерларини ўзларига қаратиб олишга интилган юқори табақа билан янги ер аристократиясининг манфаатларини ёқлашга қаратилган эди. Ислоҳотдан қирол ҳокимияти манфаатдор бўлиб, асосий мақсад Англикан черковини папа таъсиридан ажратиш эди. Қирол 1534-йил ўзини инглиз черковининг раҳбари деб эълон қилди, бироз вақт ўтгач, парламент розилиги билан монастир ерларини мусодара қилиб, янги зодагонларга, қирол амалдорларига ва сарой аҳлларига тақсимлаб бериб, бир қисмини сотди. Аммо епископ ва черков ерлари мусодара этилмади, черков йирик ер эгаси сифатида қолаверди. Энди черковни қирол бошқарадиган бўлди, у епископни ҳам, руҳонийларни ҳам ўзи тайинлар эди. ХВИИ аср 40-йилларида Англия инқилоби даврида Англикан черкови тугатилиб, ўрнига калвинист пресвитериан черкови давлат черкови бўлиб қолди. Бу инглиз буржуазиясининг манфаатларига мос эди. Стюартлар 1660-йил ҳокимиятни эгаллагач, Англикан черкови қайта ташкил этилди. Англиядаги Англикан черковидан ташқари мустақил Англикан черкови Ирландия, Уэлс, Шотландия, Канада, АҚСҲ, Австралия ва бошқа баъзи мамлакатларда бор. Англикан черкови аъзоларининг умумий сони 30 миллионга яқин.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |