Англиканлик - протестантликдаги оқимлардан бири. Англиянинг давлат дини, ХВИ асрда Реформасия ҳаракатдавомида пайдо бўлди. 1534-йилда маҳаллий католик черкови Рим билан алоқасини узгандан сўнг, инглиз парламенти қирол Генрих ВИИИ ни Черков раҳбари этиб э’лон қилди. Бунинг оқибатида Англия Черкови қирол ҳокимиятига бўйсундирилди. Англияда монастирлар ёпилди, черковнинг ер мулклари камайтирилди, авлиёлар, иконалар, ҳайкаллар ва табаррук ёдгорликлар сони қисқартирилди. Мартин Тюдорқироллиги даврида католик партиянинг ғалаба қозониши оқибатида кўпчилик протестантлар қатл қилинди. Қиролича Елизавета И (1559 - 1603) ҳокимияти давомида Англикан динининг аҳволи барқарорлашади. ХВИ асрнинг ўрталарида ибодатларни инглиз тилида олиб бориш киритилди, рўзалар (постлар), селибат бекор қилинди, иконалар мусодара қилинди.1571-йилда англиканлик дини рамзи сифатида «39модда» қабул қилинди. Унда черковнинг нажот келтирувчи кучи ҳақидаги ғоя қолдирилди, Католикликдаги сингари иерархия сақланиб, лекин Муқаддас ривоятлар та’лимот манбаси сифатида бекор қилинди ва атиги икки сирли маросим - чўқинтириш ҳамда вино ва нон билан тамадди қилиш сақланиб қолдирилди. Дунёда 68 млн.яқин англиканлар мавжуд бўлиб, улар Англия, Ирландия, Шотландия, АҚСҲ, Канада, Янги Зеландия ва бошқа мамлакатларда тарқалган[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 36.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.