Англия-Бурлар уруши (1899—1902) — Англиянинг Жанубий Африкадаги Бур (Трансваал ва Оранжевая) республикаларига қарши олиб борган босқинчилик уруши. Англиянинг Бур республикасида яшовчи инглизларга ҳам сайлов хуқуқи бериш тўғрисидаги талабига Трансваал президентининг рад жавоби урушнинг келиб чиқишига баҳона бўлди. Уруш қарийб 4 йил давом этди. Оқибатда бурлар магълубиятга учрадилар. 1902-йил шартномасига мувофиқ, Трансваал ва Оранжевая республикалари Англия мустамлакасига айлантирилди. 1910-йил Бур республикалари Англия қўл остидаги Жанубий Африка Иттифоқи (1961-йилдан бошлаб ЖАР)га қўшиб олинди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил