Angliya-Rossiya bitimlari
Англия-Россия битимлари (1873, 1885, 1907) 1873-йил битими Англия ва Россия ҳукуматлари ўртасида 1872-йил октабр — 1873-йил январда бўлган музокаралар натижасида Туркистон „буфер“ пояси — оралиқ ерлари ҳақида тузилган. Бу битим Россия ва Англиянинг Туркистондаги таъсир доиралари чегаралари ва Афғонистон амирлигининг шимолий чегараларини белгилади. Битим Туркистондаги инглиз-рус қарама-қаршилигини вақтинча юмшатди. 1885-йил битими Афғонистон чегараларини белгилаш тўғрисида Лондонда 29-август (10-сентабр)да имзоланган. Битим Англия ва Россиянинг Туркистон (Жанубий Тур-кманистон)даги 1885-йил низосини, икки йирик давлат ўртасидаги уруш хавфини бартараф қилди. Тузилган инглиз-рус чегара комиссияси асосан Россия талабларини назарга олиб, Афғонистоннинг шимоли-ғарбий чегараларини аниқлади ва бу ҳақда 1887-йил 10 (22) июлда Петер-бургда битим имзоланди.1907-йилбитими Ўрта Шарқдаги таъсир доиралар чегараларини белгилаш тўғрисида 18 (31) августда Петербургда имзоланган. Бу битимлар асосан Тибет, Афғонистон ва Эронга доир эди. Англия ва Россия Тибетни мустақил деб тан олди. Эрон 3 зонага: Россия таъсир доирасидаги Шимолий зона ва Англия таъсир доирасидаги Жанубий зона ҳамда булар ўртасидаги бетараф зонага бўлинди. Афғонистон Англия ҳукумати таъсири остида қолди. Россия Афғонистон ҳукумати билан фақат Англия ҳукумати орқали алоқа қилишга рози бўлди; томонлар Афғонистон ҳудудий бутунлигини бузмаслик мажбуриятини олдилар.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |