Angliya banki
Англия банки (инглизча: Банк оф Энгланд) — Буюк Британиянинг давлат марказий эмиссия банки. 1694-йилда хусусий аксиядорлик банки тарзида ташкил топган. Дастлаб энг йирик банкирлар уйлари капиталини марказлаштирди, кейинчалик мамлакатнинг асосий молиявий марказига, давлатдаги банкларнинг банкига айланди. Биринчи жаҳон уруши (1914—1918)га қадар Англия банки банкнотларини олтинга алмаштириш мумкин эди. 1946-йилда лейбористлар ҳукумати Англия банкини национализация қилди, аксия эгаларига йилига 12% даромад келтирадиган ҳукумат қимматбаҳо қоғозлари билан товон тўланди (дивидендлар берган даромад даражасида). Англия банки парламент белгилайдиган доирада пул эмиссияси билан шуғулланади, ҳукуматни молиялаштиради, давлат буджетининг касса ижросини амалга оширади, мамлакатдаги ва мухбир аъзолик алоқалари бўлган кўпгина хорижий банкларнинг захираларини асрайди, мамлакат банклари учун ҳисоб-китоб маркази; валюта назоратини олиб боради, банкларнинг кредит фаолиятини назорат қилади, фоиз ставкаларини ўзгартириш орқали пул бозорини тартибга солади. Англия банки бошқарувчиси ва директорини ҳукумат тайинлайди. 8 бўлими бор.
|
Англия банки биноси | |
| Бош қароргоҳи |
|
|---|---|
| Координаталари | 51°30′51″Н 0°05′19″W / 51.5142°Н 0.0885°W |
| Ташкил этилган йили | 27-июл, 1694-йил |
| Мулкчилик шакли | Буюк Британия ҳукумати, Давлат мулки[1][2] |
| Асосий шахслар |
Эндрю Бейли президенти (2020-йилдан бери) |
| Марказий банки |
|
| Валютаси | Фунт стерлинг |
| Олтин-валюта захиралари | 101.59 миллиард АҚШ доллари[2] |
| Фоиз ставкаси | 4.50%[3] |
| Веб сайти | банкофенгланд.cо.ук (Ингилиз тилида) |
Пул чиқариши
Банк 1694-йилдан бери пул эмиссия қилиш фаолияти билан шуғулланади. Банкнотлар дастлаб қўлда тайёрланган, 1725-йилдан бошлаб қисман чоп этилган бўлса-да, кассирлар ҳали ҳам ҳар бир банкнотга имзо қўйишлари ва уларни тўловга яроқли қилишлари талаб этилади. Пуллар 1825-йилдан бошлаб тўлиқ машинада чоп этила бошланди. 1928-йилгача барча пуллар қора ва бўш бланкаларда чоп этилган „Оқ пуллар“ эди. ХВИИИ–ХИХ асрларда номинал қиймати £1 ва £2 бўлган оқ пуллар чиқарилган. ХХ асрда оқ пуллар £5 дан £1000 гача бўлган номиналларда чиқарилган.
ХИХ аср ўрталаригача тижорат банкларига ўз пул белгиларини чиқаришга рухсат берилган ва вилоят банк компаниялари томонидан чиқарилган пуллар одатда муомалада бўлган[4]. 1844-йилги Банклар низоми тўғрисидаги қонун билан пулларни эмиссия қилишни чеклаш жараёни бошланди, янги банкларга ўз пул белгиларини чиқариш тақиқланди, мавжуд пул эмиссия қилиш ҳуқуқига эга банкларга эса ўз пулларининг муомаласини оширишга рухсат этилмади. Ҳудудий банк компаниялари йирик банкларни ташкил қилиш учун бирлашганда, уларнинг ўз пулларини чиқариш ҳуқуқи бекор қилинди ва охир-оқибат инглиз хусусий банкнотлари йўқолди ва Англия банки Англия ва Уэлс ҳудудида пул эмиссия қилиш бўйича монополга айланди. 1921-йилгача Англия ва Уэлс ҳудудида ўз пулини чиқарган охирги банк Фох, Фоwлер, анд Cомпанй банки эди[5]. Бироқ 1844-йилги қонуннинг чекловлари фақат Англия ва Уэлс банкларига таъсир қилди ва бугунги кунда Шотландияда учта, Шимолий Ирландияда эса тўртта тижорат банки Англия банки назорати остида пул эмиссия қилишда давом этмоқда[6].
Биринчи жаҳон уруши бошланишида, 1914-йили „Валюта ва банкнотлар тўғрисидаги қонун“ қабул қилинди, унга кўра, Буюк Британия Иқтисодиёт ва молия вазирлигига (ҲМ Треасурй) £1 ва 10/- (ўн шиллинг) қийматидаги пулларни вақтинчалик эмиссия қилиш ҳуқуқи берилди. Вазирлик томонидан эмиссия қилинган пуллар тўлиқ қонуний тўлов воситаси мақомига эга бўлиб, Англия банки уларни олтинга айирбошлаш мажбуриятини олмаган. Улар фунт стерлинг қадрсизланишига йўл қўймаслик ва қурол-яроғ ишлаб чиқариш учун хом ашё сотиб олишга имкон бериши учун муомаладаги олтин тангаларни алмаштирди. Ушбу банкнотларда қирол Жорж В нинг сурати туширилган эди (Англия банки банкнотларида 1960-йилгача монархлар сурати туширилмаган). Ҳар бир банкнотда қуйидаги сўзлар ёзилган эди:
- БУЙУК БРИТАНИЙА ВА ИРЛАНДИЙА – Валюта купюралари ҳар қандай миқдордаги тўловлар учун қонуний тўлов воситасидир – Парламент томонидан қабул қилинган қонунга (4 & 5 Гео. В c.14) мувофиқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан эмиссия қилинган.
Вазирликнинг пуллари 1928-йилгача, „Валюта ва банкнотлар тўғрисидаги қонун“ банкларга пул эмиссия қилиш ваколатини қайтаргунгача эмиссия қилинган[7]. Англия банки илк маротаба 1928-йил 22-ноябрда ўн шиллинг ва бир фунт номиналидаги пуллар чиқаришни бошлаган.
Иккинчи жаҳон уруши мобайнида, Германиянинг Бернҳард операцияси 1943-йилда ҳар ой номинал қиймати 5 ва 50 фунт стерлинг бўлган 500 000 дона қалбаки купюралар чиқаришга ҳаракат қилди. Дастлабки режа Британия иқтисодиётини издан чиқариш мақсадида пулларни Буюк Британияга парашутда тушириш эди, аммо кейинроқ Европа бўйлаб фаолият юритаётган немис агентлари тўловларни амалга оширишда ушбу банкнотлардан фойдаланиши фойдалироқ деб топилди. Гарчи уруш охирида сохта купюраларнинг аксарияти иттифоқчилар тасарруфига ўтган бўлса-да, сохта купюралар йиллар ўтиб пайдо бўлди, бу эса 5 фунт стерлингдан юқори номиналдаги банкнотларнинг муомаладан чиқарилишига олиб келди.
2006-йил Англия банкига тегишли бўлган 53 миллион фунт стерлинг кўпроқ банкнотлар Кент графлигининг Томбриж шаҳридаги омбордан ўғирланган[8].
Замонавий банкнотлар шартнома асосида Эссекс графлигининг Лотон шаҳридаги Де Ла Руэ компанияси томонидан эмиссия қилинади[9].
Манбалар
- ↑ „Фреэдом оф Информатион – дисcлосурес“. Банк оф Энгланд. 2012-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 29-сентябр.
- ↑ 2,0 2,1 Wеиднер, Жан „Тҳе Органисатион анд Струcтуре оф Cентрал Банкс“ (ПДФ). Каталог дер Деуцчен Натионалбиблиотҳек (2017). 2020-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 9-май.
- ↑ „Интерест ратес анд Банк Рате“. www.банкофенгланд.cо.ук.
- ↑ „£2 ноте иссуэд бй Эванс, Жонес, Давиэс & Cо“. Бритиш Мусеум. 2012-йил 18-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 31-октябр.
- ↑ „А бриэф ҳисторй оф банкнотес“. Банк оф Энгланд wебсите. 2012-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 31-октябр.; „Фох, Фоwлер & Cо. £5 ноте“. Бритиш Мусеум. 2011-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 31-октябр.
- ↑ „Тҳе Банк оф Энгланд'с Роле ин Регулатинг тҳе Иссуэ оф Сcоттиш анд Нортҳерн Иреланд Банкнотес“. Банк оф Энгланд wебсите. 2019-йил 3-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 18-ноябр.
- ↑ Тревор Р Ҳоwард „Треасурй нотес“. 2007-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 12-октябр.
- ↑ „Реcорд £53м столен ин депот раид“ (2006-йил 27-феврал). 2009-йил 2-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 14-сентябр.
- ↑ „Банкноте Продуcтион“. банкофенгланд.cо.ук. Банк оф Энгланд. 2012-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |