Ангор — Сурхондарё вилоятидаги шаҳарча. Ангор тумана маркази; Сурхон-Шеробод водийсида, Катта Ўзбекистон тракти ёнида. Термиз шаҳридан 33 километр шимоли-ғарбда жойлашган. Яқин темир йўл стансияси Навшаҳардан 14 километр. Аҳолиси 14,1 минг киши (1995). Ангор ариғидан сув ичади. Саноат корхоналарида асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қайта ишланади. 3 та умумий таълим мактаби, 4 та болалар боғчаси, туман марказий касалхонаси, катталар поликлиникаси, ўсмирлар поликлиника-си, пахта ҳиссадорлик жамияти, туман давлат ҳиссадорлик машина-трактор парки туман бўлими, савдо пунктлари, 2 та кинотеатр, 2 та кутубхона, маданият уйи, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш пункти бор[1].

Ангор
шаҳар
37°27′50″Н 67°09′0″Э / 37.46389°Н 67.15000°Э / 37.46389; 67.15000
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Сурхондарё вилояти
туман Ангор тумани
Аҳолиси
14 110
Вақт минтақаси УТC+5
Angor xaritada
Angor
Ангор

Манбалар

  1. ↑ "Ангор (шаҳар)" ЎзМЕ. А-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил