Ангрен – Ўзбекистон Республикасининг Тошкент вилоятида жойлашган шаҳар. 2023-йилнинг биринчи ярмига кўра аҳолиси 178,500 нафарни ташкил этади [1] .

Ангрен
Шаҳар
Skyline of Angren
41°1′0″Н 70°8′0″Э / 41.01667°Н 70.13333°Э / 41.01667; 70.13333
Мамлакат Ўзбекистон
Вилоят Тошкент вилояти
Ҳукумат
 • Ҳоким Алишер Райимов (2022-йил 23-майдан бери)
Асос солинган 1940-йил
Аввалги номлари Ангреншахтақурилиш
Майдон 0.17 км2 (0.066 кв ми)
Расмий тил(лар)и ўзбек тили
Аҳолиси
 (01.01.2023)
178,5 минг киши
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +998 7066
Почта индекс(лар)и 110200 — 110225
Автомобил коди 10
Angren xaritada
Angren
Ангрен
Angren xaritada
Angren
Ангрен

Тарихи

1940-йил 29-сентябрда Жигаристон қишлоғида (Жартепа, Турк, Тешиктош, Қўйхона ва Жигаристон қишлоқлари негизида) 300 га яқин аҳоли истиқомат қиладиган Ангреншахтақурилиш ишчи шаҳарчаси ташкил топди.

Шу кундан бошлаб Шўро шарқидаги энг йирик кўмир ҳавзаларидан бирини ўзлаштириш бошланди. 1941-йил 2-майда ЎзССР Олий Совети Президиуми Фармон чиқарди:

„Ангреншахтақурилиш“ қурилиш давридаги аҳоли пункти ишчилар шаҳарчаси тоифасига киритилсин ва унга „Ангреншахтақурилиш“ ишчилар шаҳарчаси номи берилсин. Маркази Тешиктош қишлоғида жойлашган Ангреншахтақурилиш қошида қишлоқ кенгаши ташкил этилсин. Қишлоқ кенгашининг биринчи раиси этиб И.Р.Икромов сайланди.

1946-йил 13-июнда ЎзССР Олий Совети Президиумининг Фармони билан Ангреншахтқурилиш ишчилар шаҳарчаси Ангрен шаҳрига айлантирилди.

Географияси

Ангрен Оҳангарон дарёси водийсининг ўнг қирғоғида Чатқол ва Шарқий Қурама тизмалари оралиғида, Тошкент шаҳридан 78 км жануби-шарқда (автомобил йўли орқали 114 км) жойлашган. Шаҳар бир нечта ажратилган қисмлардан иборат.

Тошкент – Қўқон автомобил йўли ва Ангрен-Поп темир йўли линияси Ангрен орқали ўтади ва Фарғона водийсидаги Ўзбекистоннинг 3 та вилоятини Республиканинг қолган ҳудудлари билан боғлайди. Ангрен ҳудудида олтин конлари топилган.

Иқтисодиёти

Ангрен Ўзбекистон кўмир саноатининг маркази бўлиб, Ангрен кўмир конида „Ўзбеккўмир“ АЖ томонидан қўнғир кўмир қазиб олинади[2].

Кўмирнинг ер ости пиролизидан фойдаланадиган Ангрен шаҳрида „Еростигаз“ АЖ томонидан газ ишлаб чиқариш стансиясида кўмир газга айлантирилади.

Корхоналари:

  • қурилиш материаллари (заводлар: темир-бетон конструксиялар, семент, асфалт-бетон; сопол буюмлар ва уй қурилиши заводи; каолин майдалаш ва саралаш заводи ДСФК ва бошқалар);
  • озиқ-овқат саноати (Ангреннон, Ангренсут);
  • кимё ва металлургия саноати (Ангренкабел);
  • азотли ўғитлар заводи (Ангреназот);
  • машинасозлик заводлари (Ангренгазмаш, ЗИС.);
  • автомобил шиналари ва конвеер ленталари ишлаб чиқариш („Биринчи Резинотехника Заводи“ МЧЖ, ҳттпс://www.брз.уз/);
  • Тошкент вилоятидаги энг йирик нефт базаси – Фарғона нефтни қайта ишлаш заводига тегишли нефт базаси;
  • Ангрен кон бошқармаси, "ОКМК" АЖ таркибида (собиқ „Ангрензолото“ ОАЖ);
  • „Каолин“ керамик чинни заводи;
  • ЧеКИ „Ангрен ПАCК“ АЖ (собиқ ЧеКИ „СҚҚС“ АЖ) томонидан қоғоз, картон ва қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
  • Ангрен қувур заводи;
  • электр стансиялари (Ангрен ГРЕС ва Янги Ангрен ИЭС).

Аҳолиси

Аҳолиси 2023-йил 1-январ ҳолатига кўра 178 500 кишини ташкил этади. 1959-йилдаги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, 55 789 аҳоли 42,9% руслар, 17,9% татарлар, 15,7% ўзбеклар, 7,4% тожиклар ва 3,7% украинлар [3].

Кейинчалик аҳоли таркибида Марказий Осиё халқларининг улуши ортиб борди. 1989-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, шаҳар аҳолисининг 31,5 фоизини ўзбеклар, 13,1 фоизини тожиклар, 31,4 фоизини руслар, 8,3 фоизини татарлар ташкил этган[3].

Ҳозирда шаҳар аҳолиси асосан Марказий Осиё халқлари вакилларидан иборат. Расмий маълумотларга кўра, 2013-йил 1-январ ҳолатида Ангрен шаҳри нуфуси 172 880 нафарни ташкил қилиб, улардан 73 фоизи (126 247 нафар) ўзбеклар, 17 фоизи (28 653 нафар) тожиклар, 5 фоизи (8 282 нафар) корейслар, атиги 3 фоизи (4 621 нафар) киши) руслар ва 1% дан кам (1284 киши) татарлар[4].

Сунний мусулмонлар аҳолининг 85% ни ташкил қилади. Совет даврида шаҳарда кўп яшаган руслар, қрим татарлари, татарлар ва немислар асосан 1990-йилларда шаҳардан чиқиб кетган.

Йиллар 1959 1969 1991 2005 2023
Аҳоли,

минг киши

56 94 132 127 178,5

Таълим тизими

  • Олий ўқув юртлари:
    • Маҳмуд Қошғарий номидаги Тошкент вилояти педагогика институти (ҳозир ёпилган);
    • Ангрен университети [5];
  • Кончилик ва геология коллежи.
  • Ангрен тиббиёт коллежи
  • Маиший хизмат кўрсатиш коллежи.
  • Қурилиш коллежи.

Шаҳар ОАВлари

  • „ Ангренская правда (русча: Ангренская правда)“ шаҳар ижтимоий-сиёсий газетаси (рус тилида)
  • „Ангрен ҳақиқати“ шаҳар ижтимоий-сиёсий газетаси (ўзбек тилида)
  • Ангрен шаҳар тарихи музейи расмий веб сайти: www.ангренмузей.уз

Ҳокимлари

  1. Абдулла Юнусов
  2. Ибрагимжон Раҳмонов (2013—2017)
  3. Ҳакимжон Абдулазизов (2017-йил июл[6] – 2018-йил 17-октябр)
  4. Шукрулло Маҳмудов[7] (2018-йил 17-октябр – 2022-йил январ[8]
  5. Нуриддин Абдураҳимов (2022-йил январ – 2022-йил май)[9]
  6. Алишер Райимов (2022-йил 23-майдан бери)[10]

Диққатга сазовор жойлари

Шаҳарда ўлка тарихига оид кўплаб материалларни ўз ичига олган ўлкашунослик музейи мавжуд.

Рус православ черкови Ўзбекистон епархиясининг „Йўқолганларни излаш“ онаси иконаси шарафига намозхонлик уйи қурилган [11] . 2015-йил март ойида шаҳарда Улуғ Ватан уруши йилларида ҳалок бўлган ангренликлар хотирасига бағишланган ёдгорлик (1967–2015) бузиб ташланган, бу маҳаллий аҳолининг норозилигига сабаб бўлган[12][13][14] [15][16].

Маъмурий жиҳатдан Ангрен шаҳрига кирувчи Геолог қишлоғида Гумбаз бобо мақбараси (тарихий бино ХИ—ХИИ асрларга оид, 2013-йил туризмни ривожлантириш дастурида „қайта тиклаш ва аҳволини яхшилаш“ ишлари олиб борилиши кўзда тутилган[17]).

Манбалар

  1. ↑ Тошкент вилояти статистика бошқармаси. „Ҳудудлар бо`йича шаҳар ва қишлоқ аҳолиси сони“ (2023-йил 12-май). Қаралди: 2023-йил 9-ноябр.
  2. ↑ „«Ангрен» кўмир конидан репортаж: Сифатли кўмир қандай қазиб олинади?“. Кун.уз. Кун.уз (2020-йил 10-октябр).
  3. ↑ 3,0 3,1 Циряпкина Ю. Н. Русский язик и социолингвистическая ситуация в Узбекистане // Мир науки, култури, образования. – 2014. – № 6. – С. 506
  4. ↑ Циряпкина Ю. Н. Русский язик и социолингвистическая ситуация в Узбекистане // Мир науки, култури, образования. – 2014. – № 6. – С. 507
  5. ↑ Олий та’лим, фан ва инновациялар университети. „Олий та'лим муассасалари ро'йхати“. Қаралди: 2023-йил 9-ноябр.
  6. ↑ „В Ангрене и двух районах Ташобласти назначены хокимы“. Газета.уз (2017-йил 24-июл). 2019-йил 17-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 24-октябр.
  7. ↑ „Восемь хокимов лишились постов за неделю“. Газета.уз (2018-йил 22-октябр). 2018-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 24-октябр.
  8. ↑ „Ангренга янги ҳоким тайинланди. Шукурулла Маҳмудов вилоят ҳокими ўринбосарлигига ўтказилди“. Кун.уз. Кун.уз (2022-йил 31-январ). Қаралди: 9-ноябр 2023-йил.
  9. ↑ „Ангрен шаҳар ҳокими вафот этди“. Кун.уз. Кун.уз (2022-йил 11-май). Қаралди: 9-ноябр 2023-йил.
  10. ↑ „Ангрен шаҳрига янги ҳоким тайинланди“. Кун.уз. Кун.уз (2022-йил 23-май). Қаралди: 9-ноябр 2023-йил.
  11. ↑ „Приходы епархии“. 2015-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 27-январ.
  12. ↑ „В Узбекистане снесли памятник воинам, погибшим в ВОВ“. 2015-йил 23-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 21-март.
  13. ↑ „Власти Узбекистана снесли статую советского солдата в городе Ангрен“. 2015-йил 21-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 21-март.
  14. ↑ „Памятник героям ВОВ снесли в Узбекистане“. 2015-йил 23-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 21-март.
  15. ↑ „Памятник героям Великой Отечественной войны снесли в Узбекистане“. 2015-йил 20-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 21-март.
  16. ↑ „В узбекском Ангрене под видом "благоустройства" снесли памятник павшим в Великой Отечественной“. 2015-йил 30-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 21-март.
  17. ↑ „Принята программа развития туризма в Ташкентской области“. Туркистон - пресс (2013-йил 15-ноябр). 2017-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 7-июл.

Ҳаволалар