Ангрен зираси (лотинча: Буниум ангрении)– икки уруғпаллалилар синфи, зирадошлар оиласи, зира туркумига мансуб кўп йиллик гулли ўсимлик тури. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига камёб, эндемик тур сифатида киритилган. Тошкент вилояти Чатқол ва Қурама тоғ тизмларида, Оҳангарон дарёси водийсида тарқалган[1].

Ангрени зираси
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Эукариотлар
Тип: Юксак ўсимликлар
Синф: Икки уруғпаллалилар
Туркум: Зира
Оила: Зирадошлар
Бинар номи
Буниум ангрении

Тавсифи

Бўйи 15 см гача етадиган кўп йиллик, туганакли гулли ўсимлик тури. Ўқ илдиз системасига эга. Илдизи ёғон учида туганак ҳосил бўлади. Туганаги шарсимон шаклда. Пояси якка якка қисқа бўйли. Барглари ингичка, лансецимон уч карра пацимон бўлинган, бўлабларингни узунлиги 10 мм гача етади. Гуллари бир жинсли, соябон тўпгулда жойлашган. Соябони ўрама баргчаларсиз, 2-5 шу’лали, шу’лалар узунлиги 15-20 мм. Гулкосачабарглари тишсиз. Гултожибарглари оқ рангда, катта кичиклиги билан бир биридан фарқ қилади. Ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Май ойида гуллаб меваси июлда пишади. Меваси эллипссимон, мева банди бироз калтароқ. Уруғи ва туганаги ёрдамида кўпаяди.

Эфемероид ўсимлик, уруғлари, барглари эзилганда хушбўй ҳид чиқаради.

Тарқалиши ва ўсиш шароити

Табиатда жуда кам тарқалган. Тошкент вилояти Чатқол ва Қурама тоғ тизмларида, Оҳангарон дарёси водийсида тарқалган. Денгиз сатҳидан 1200-1300 м баландликдаги шағалли ёнбағирларда ўсади. Чорва молларининг кўплаб боқилиши ва тоғ ҳудудларининг ўзлаштирилиши сабабли ареали қисқариб кетган. Чатқол биосфера қўриқхонаси ва Угом Чатқол давлат табиат миллий боғи ҳудудида муҳофаза остига олинган[2].

Манбалар

  1. ↑ „Буниум ангрении“.
  2. ↑ Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби И жилд, 2019.