Anila Denaj
Анила Денаж (1973-йил 18-сентябрда туғилган) – албан сиёсатчиси, 2019-йил январидан 2021-йил сентябргача, фаолиятини тўхтатгунга қадар мамлакат Молия ва иқтисодиёт вазири лавозимида фаолият олиб борган. 2023-йил сентябрдан буён Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаб келмоқда.
| Анила Денаж | |
|---|---|
|
Анила Денаж Жаҳон иқтисодиёти форумида | |
| 31-чи Албания парламенти аъзоси | |
|
Мансаб даври 2021-йил 10-сентябр | |
| Президент | Илир Мета |
| Бош вазир | Эди Рама |
| Молия ва иқтисодиёт вазири | |
|
Мансаб даври 2019-йил 17-январ – 2021-йил 18-сентябр | |
| Ўтмишдоши | Арбен Аҳметаж |
| Вориси | Делина Ибраҳимаж |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1973-йил 18-сентябр Тирана, Албания |
| Сиёсий партияси | Социалистик партия |
| Алма матер | Тирана университети |
Ҳаёт йўли ва таълими
Анила Денаж Тиранада туғилган ва 1995-йилда Тирана университетини молия ва банк бошқаруви мутахассислиги бўйича таҳсилини якунлаган[1][2]. Хусусий банк секторида ҳам, давлат секторида ҳам узоқ йиллик иш тажрибасига эга. Унинг 28 йиллик тажрибаси халқаро консалтинг соҳасидаги катта даврни ўз ичига олади.
Анила Денажнинг бир нафар ўғли бор[1]. Унинг исми Александëр Куме.
Иш фаолияти
Анила Денаж Эл Салвадор, Боливия, Эквадор, Руминия ва Мозамбикдаги ПроCредит Банк ташкилотининг филиалларида ишлаган[1]. 2013-йил октябр ойида у Албания Молия вазирлигининг бош директори лавозимига тайинланган[1]. 2014-йилдан буён Давлат бошқаруви мактабида ходимларни бошқариш бўйича маърузалар ўқиб келмоқда[1][2].
Анила Денаж 2018-йил октябр ойида Албаниянинг соғлиқни сақлаш хавфсизлиги жамғармаси бош директори этиб тайинланган[1]. Орадан уч ой ўтгач, Арбен Ахметаж ўрнига Бош вазир Эди Рама томонидан вазирлар маҳкамасидаги ўзгаришларга кўра Молия ва Иқтисодиёт вазири этиб тайинланган[3]. 2020-йилда Анила Денаж мамлакат иқтисодиётини 2019-йилдаги Албания содир бўлган зилзила ва CОВИД-19 пандемиясининг „иккита оғир зарба“ ларидан тиклашга ёрдам беришга қаратилган бир қатор чора-тадбирларни амалиётга киритган.
Ҳукуматдаги фаолиятидан ташқари, Анила Денаж Жаҳон банки гуруҳининг (WБГ) гендер ва ривожланиш бўйича маслаҳат кенгаши аъзоси ҳамдир[4].
2021-йил 25-апрелда бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларига кўра, Анила Денаж Албания Социалистик партиясидан Албания Халқ Ассамблеяси депутати этиб сайланган[5].
Анила Денаж Давлат бошқаруви мактаби (АСПА) билан узоқ муддатли ҳамкорлик алоқасига эга ва Европа Иттифоқи томонидан Лидерлик дастурида сертификатланган тренерлардан бири ҳисобланади. Ҳозирда Барқарор ривожланиш мақсадлари (СДГс) бўйича қуйи қўмита раиси сифатида, Бостондаги МИТ Профессионал Эдуcатион таълим институтида „Айланма иқтисодиёт. Барқарор ривожланишга ўтиш“ мавзусидаги ишини якунлаган.
Бошқа фаолиятлари
- Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЙТТБ), Бошқарувчилар кенгашининг расмий аъзоси (2019—2021)[6]
- Жаҳон банки, Бошқарувчилар кенгашининг расмий аъзоси (2019—2021)[7]
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 „Чаир: Анила Денаж“. Албаниа Инвестмент Cоунcил. 2017-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-август.
- ↑ 2,0 2,1 „Анила Денаж: Министëр и Финанcаве дҳе Экономисë“ (Албаниан). Министрй оф Финанcе анд тҳе Эcономй.
- ↑ „Судден решуффле ин Рама'с cабинет, wҳо ис леавинг анд wҳо ис cоминг“. Индепендент Балкан Неwс Агенcй (2018-йил 28-декабр). 2021-йил 8-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-август.
- ↑ Wорлд Банк Адвисорй Cоунcил он Гендер анд Девелопмент Wорлд Банк Гроуп.
- ↑ „Анила Денаж“ (сқ). Кувенди и Шқипëрисë. 2022-йил 8-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-феврал.
- ↑ Боард оф Говернорс Эуропеан Банк фор Реcонструcтион анд Девелопмент (ЭБРД).
- ↑ Боард оф Говернорс (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-12-20 санасида архивланган) Wорлд Банк.