Anime tarixi
Аниме тарихи
Аниме тарихи ХХ асрнинг бошларига бориб тақалади, японияликлар анимацион филмлар яратиш учун хорижий техникага сезиларли қизиқиш билдира бошлаган.
Бундан олдин Японияда анимация бўйича тажрибалар ўтказилган бўлса-да, аниме билан боғлиқ бўлган биринчи эътиборга сазовор ижод Тоэи томонидан яратилган „Оқ илон афсонаси“ мултфилмининг намойиши бўлди. Отоги номли биринчи аниме сериали эса Отоги Манга Cалендар томонидан ишлаб чиқарилган. Бу оқ-қора тарихий мултфилмлар эди. 1963 — йилда „Манга худоси“ лақабли Осаму Тезука, Муши Продуcтионс компаниясига (студиясига) асос солди ва ўзининг биринчи „Тецуwан Атом“ аниме сериясини намойиш этди. Бу аниме „бумининг“ бошланиши эди.
1970-йилларда аниме тез ўзгариб, ўзининг хорижий аждодлари билан алоқаларини узиб, меча каби янги жанрларни келтириб чиқарди. Лупин ИИИ ёки Мазингер З каби асарлар пайдо бўлди. Кўп машҳур режиссёрлар, хусусан, Хаяо Миязаки, Осаму Дезаки, Ёшиюки Томино, Мамору Ошии ва Ёшиаки Каважири ўз фаолиятини шу йилларда бошлашган.
1980-йилларга келиб, аниме ва манга Японияда кенг тарқалиб, ўзининг "Олтин даври"ни бошдан кечираётган эди. Гундам сиклидан биринчи сериаллар чиқди, Румико Такахаши чўққи сари саёҳатини бошлади. 1988 — йилда „Акира“ бадиий филми аниме бюджети рекордини ўрнатди (~10 миллион доллар — ишлаб чиқариш ва маркетинг харажатларини ҳисобга олган ҳолда[1]) ва анимациянинг мутлақо янги услубини яратди.
1990 ва 2000 — йиллар аниме учун Япониядан ташқарида кенг тарқалган вақт эди. "Акира","Тҳе Нинжа Сcролл" ва 1995-йилда чиқган „Шеллдаги шарпа“ анимациялар, анъанавийликни ва компютер графикасини мужассамлаштирган, бутун дунё бўйлаб шуҳрат қозонган анимацияларидан биринчиси бўлди. 1997-йилда эса “Малика Мононоке” бадиий филми Японияда 160 миллион доллар йиғди.
Уни вақти-вақти билан томоша қиладиган аниме мухлислари ҳам, томошабинлар сони ҳам бир неча баробар ортди. Шу билан бирга, Японияда аниме яратиш ва рендерлаш технологиялари такомиллашишда давом этди: студиялар уч ўлчамли анимациядан фаол фойдаланган ҳолда, компютер графикасига тўлиқ ўтишни бошлади. ХХ аср бошидаги болалар мултфилмларидан япон анимацияси ўсмирлар, болалар ва катталар учун мўлжалланган ранг-баранг, жиддий ва кулгили, ҳиссий ва содда асарларни яратувчи маданиятга айланди.
Келиб чиқиши
Файл:Кацудō Шашин (1907).wебм 2005 — йилда топилган энг қадимги аниме тахминан бир аср олдин - 1907 йилларда яратилган. „Кацудо Шашин“ деб номланган қисқа мултфилм селлулоид лентага чизилган 50-та кадрдан иборат эди. Уларда тасвирланган бола „ҳаракатланувчи фотосуратлар“ деган маънони англатувчи ва ўша пайтда „кино“ сўзини билдириш учун ишлатилган иероглифларини 活動写真 чизади, сўнгра томошабинга ўгирилиб, шляпасини эчиб, таъзим қилади. Ушбу анимациянинг рассоми ва муаллифи номаълум[2][3]. 1917 — йилда Японияда биринчи анимацион филмлар пайдо бўла бошлади. Уларнинг давомийлиги бир дақиқадан беш дақиқагача бўлган. Биринчи япон мултфилмлари орасида Декотен Шимокаванинг Декобоко шингате (Янги эскиз китоби), „Сару кани кассен“ (Қисқичбақа ва маймунлар жанги), „Зерикарли қилич“ (なまくらн, Намакура Гатана) (1917й.) ва Сеитаро Китаяманинг[4] Момотаро (1918й.) филмлари бор. ХХ асрнинг биринчи чорагидаги асарлар асосан чет эллик ҳамкасбларининг ижодидан илҳомланган ишқибозлар томонидан яратилган. Баъзида бундай анименинг сюжетлари ва қаҳрамонлари Ғарб маданиятидан олинган, лекин кўпинча улар эски япон эртакларининг мослашуви эди. 1920-йиллардаги индивидуал мултфилмларнинг давомийлиги 15 дақиқагача етиши мумкин эди.
Турли сабабларга кўра бу йиллардаги асарларнинг аксарияти ҳозир йўқолган. Бироқ уларнинг айримлари оммага намойиш этилгани, ҳатто кинотеатрларда пул йиғилгани ҳам маълум. „Овоссиз кино“ даври Декотен Шимокава, Жуничи Кочи, Сеётаро Китаяма, Санаэ Ямамото (унинг Обасуте тоғи энг қадимги аниме деб ҳисобланадиган), Ясужи Мурата ва соя анимацияси устаси Нобору Офужи каби аниматорларни ўз ичига олган. Уларнинг аксарияти уйдан ишлаган, гарчи кинотеатрлар эгалари томонидан қўллаб-қувватланган бўлса-да, улардан ўз ижодларини намойиш қилиш ҳуқуқини сотиб олишган. Уларнинг асарлари соддалиги ва равшанлиги билан ажралиб турар эди ва шунинг учун аста-секин жамиятда катта талабга эга бўлди.
Манбалар
- ↑ Дарйл Ҳардинг. „Акира Аниме Филм Продуcер Cорреcц 30-Еар Фаcт он Ҳоw Муч тҳе Гроундбреакинг Филм Cост то Маке“ (Инглиз тилида) (2020-йил 8-июн). 2021-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-декабр.
- ↑ Аниме биринчи ярим аср. Журнал (Рус тилида), с. 37.
- ↑ Катасонова Э.Л.. Ҳақиқий ва виртуал оламдаги японлар: замонавий япон оммавий маданиятига оид иншолар (Рус тилида). Россия Фанлар академиясининг Шарқ адабиёти, 2012 — 357-бет. ИСБН 978-5-02-036522-3.
- ↑ Иванов Б. А.. Япон анимациясига кириш. - 2-нашр. - М .: Кинематографияни ривожлантириш жамг'армаси; РОФ "Эйзенштейн кино маданиятини о'рганиш маркази", . -, 2001 — 396-бет. ИСБН 5-901631-01-3.
| Аниме ва мангага оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |