Anjelika Akbar
Анжелика Акбар – келиб чиқиши ўзбек бўлган турк бастакори[1].
| Анжелика Акбар | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1969 |
| Касби | 1987 |
| Фуқаролиги | Туркия |
Ҳаёти ва ижоди
Анжелика Акбар 1969-йили Қарағанди шаҳрида туғилган. 2,5 ёшидан бошлаб фортепианода мусиқа чалишни ўргана бошлаган[2]. 4 ёшида отаси қизини мусиқага бўлган қобилиятини сезиб Москва Давлат консерваторияси қошидаги мусиқа мактабига берди. Анжелика Тошкент шаҳрида истеъдодли болалар мактабида профессор Алексей Султонов, Станислав Люденичлар қўли остида таълим олди. Мактабни битиргач Тошкент Давлат косерваториясига ўқишга кирди. У ерда композиция, оркестрлаш ва фортепианода ўйнашни ўрганди ва шу билан биргаликда олий маълумотли бўлди. ССРИ композиторлар бирлашмаси уни „Ёш композитор“ деб танлашди. 2006-йилдан бошлаб Украина композиторлар бирлашмасига аъзо. Украинада хизмат кўрсатган атрист унвонига эга. Анжелика, композиция ва дрижерликни Туркияга УНЕСCО аъзоси сифатида борганда магистрликни ёқлади ва у ерда доимий яшаб қолди, фуқароликни олди. У ерда диссертация ёқлади ва доцентлик даражасини олди. Унинг биринчи албоми „Сув“ деб номланади, 1999-йилда ёзилган. 2003-йилдан бошлаб Али Дармар билан бирга ижод қилади. У кўплаган мукофотлар совриндори.
Анжелика оилали, икки ўғилнинг онаси.
Ижод намуналари
- Сув (Води) – 1999 г.
- Биръден биръэ – 2002
- Вивалди – фасл —2002
- Бач А Л’ориэнтале – 2003
- Бир Юдум Су – 2005
- Раиндропс Бй Анжелика – 2009
- İçимдеки Тüркием – 2010
- Ликафони – 2011.