Anjomasozlik
Анжомасозлик — темирчиликнинг анжома ясовчи соҳаси. Анжомасозлик асосан, йирик шаҳарларда ривожланган. Ўтмишда анжома турларини бир устанинг ўзи ёки бир неча махсус уста ясар эди. Анжомасозлик ишлари ҳам пичоқчилик, тақачилик каби бозорда махсус ишхона (дўкон)да олиб бориларди. Анжомасозлик дўконида уста, коргар, девонавачча ва дамгарлар ишларди. Коргар ва девонаваччалар „арвоҳи пир“ берган халфалар бўлиб, дамгарликни шогирд олиб борарди. Кейинги йилларда халқ ҳунармандчилигига эътибор кучайиб, анжомасозлик ҳам ривожланмоқда.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |