Anju sulolasi
Анжу сулоласи — ўрта асрларда қатор Европа мамлакатларида Анжу (Франсия) графларидан бошланган қироллар сулоласи. Англияда 1154 — 1399-йилларда (қаранг Плантагенетлар), Жанубий Италияда 1268 — 1442-йилларда ҳукмронлик қилган; Сицилияда — 1268 — 1282 (норасмий 1266 — 1302). Сицилия ва Жанубий Италиядаги Анжу сулоласи асосчиси — Карл Анжуйский (1285-йилгача ҳукмронлик қилган). Сицилиядаги 1282-йил қўзғолони ва Арагон сулоласи қарор топган Сицилия ажраб чиққач (1302), анжуликлар қўлида фақат Жанубий Италия — Неапол қироллиги сақланиб қолган. Венгрияда-ги Анжу сулоласи 1308 — 1387–йилларда ҳукмронлик қилган (асосчиси — Карл Роберт, 1342-йилгача тахтни бошқарган); Полшада — 1370 — 1382 ва 1384 — 1385-йилларда мамлакатни бошқарган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |