Анжуман (араб. — йиғин) — 1) кенг доирада ўтказиладиган мажлис, йиғилиш, кенгаш; 2) бир даврда яшаб, бир соҳада фаолият кўрсатган атоқли шахслар гуруҳи, жамияти; 3) бир хил касбдаги ҳунармандларнинг бирор маслаҳатли иш юзасидан вақт-вақти билан йиғилишиб ўтказиладиган мажлиси, шогирдларни ишга ўтказиш йиғини, маросими, зиёфати.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил