Анкерли бирикма — машина деталларини, иншоотларнинг детал ва қисмларини бир-бирига анкер ёрдамида маҳкамлаб ҳосил қилинадиган бирикма. Яхлит қилиб тайёрлаш қийин бўлган баъзи шаклдор деталларни ҳосил қилиш учун икки ва ундан ортиқ детални бириктиришда, прокат листларидан ғилдираклар ясашда, машина ва станокларнинг қузғалмас қисмларини пойдеворга маҳкамлашда ишлатилади. Анкерли бирикма асосан қиздирилган анкерлар, анкерли болтлар ва плиталар ёрдамида бажарилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил