Анкилостомидлар (Анкйлосто-матидаэ) — стронгилидлар туркумига мансуб тўгарак чувалчанглар оиласи. Узунлиги 21 миллиметргача. Орқа томонига силжиган кенг оғиз бўшлиғида жойлашган кутикула тишлари ёрдамида хўжайинининг ичаги деворига ёпишиб олади. Сут эмизувчи ҳайвонлар ва одамда паразитлик қилади. 70 га яқин тури маълум, кўпроқ тропик ва субтропик минтақаларда учрайди. Одамларда ўн икки бармоқ ичак анкилостомаси (Анкйлостома дуоденале) ва америка некатори (Неcатор америcанус), йиртқич сут эмизувчиларда ит анкилостомаси (А. cанинум) паразитлик қилади. Анкилостомидлар тухумлари ахлат билан нам жойга ёки сувга тушганида ривожланади. Тухумдан чиққан личинкаси одам ва ҳайвон танасига тери орқали ўтади ёки сув ва озиқ орқали ичакка тушади. Анкилостомидлар тропик ва субтропик иқлимли жанубий ҳудудларда тарқалган. Одамларда ўткир камқонлик пайдо қилади, баъзан ўлимга олиб келади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил