Анкилостомидоз — одам ичагида паразитлик қиладиган юмалоқ чувалчанглар — анкилостомидлар қўзғатадиган гижжа касаллиги. Иссиқ иқлим касалликларидан. Асосий белгилари касаллик юққанидан 2-3 ой кейин намоён бўлади. Асосан меъда-ичак фаолияти бузилиб, дармонсизлик, меҳнатга лаёқацизлик, баъзан оғир шаклдаги камқонлик, бош айланиши, бош оғриғи, болаларда жисмоний ва ақлий жиҳатдан ўсишнинг орқада қолиши ва бошқалар кузатилади. Бемор касалхонада даволанади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил