Анкилозаврлар (Анкйлосауриа) — динозаврларга мансуб, қирилиб битган судралиб юрувчилар. Узунлиги 8-9 метргача. Гавдаси кенг, ясси, усти суяк қалқон билан, олд оёқлари узун тиканлар билан, думи эса суяк ҳалқа ёки ўткир тиканлар билан қопланган; тишлари йўқ ёки кам ривожланган. Анкилозаврларнинг қолдиқлари Марказий Қозоғистон, Қизилқумда ҳам топилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил