Ankona
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Анкона – Италиянинг шарқий қисмидаги шаҳар. Анкона провинсиясининг ва Марке вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 103,5 минг киши (1990). Адриатика денгизидаги порт ва ҳарбий денгиз базаси. Машинасозлик, нефтни қайта ишлаш, озиқ-овқат ва енгил саноат корхоналари бор. Мусиқа асбоблари ва шиша буюмлар ишлаб чиқарилади. Фармацевтика саноати мавжуд. Четга олтингугурт ва асфалт чиқарилади. Балиқ овланади. Анконада тарихий ёдгорликлар кўп. Мармардан ишланган Траян зафар арки (115 йилдан кейин қурилган), ХИИ-ХИИИ асрларга оид собор, Миллий музей, расмлар галереяси бор. Балнеологик курорт.
Галарея
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Италия географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |