Анкраофобия, шунингдек, анемофобия сифатида ҳам танилган, шамол ёки шаббодадан ҳаддан ташқари қўрқишдир[1]. Бу касаллик жуда кам учрайди ва уни даволаш мумкин. У инсон миясига турли хил таъсир кўрсатади[2]. Қўрқувнинг ушбу тури касаллик билан оғрувчилар учун ваҳима ҳуружларини келтириб чиқариши ҳамда одамларни кўчага чиқиш каби мунтазам кундалик машғулотлардан маҳрум этилишига сабабчи бўлиши мумкин.

Келиб чиқиши

Ҳар бир инсон ушбу касаллик билан туғилиши ёки кейинчалик орттириб олиши мумкин. Фобия бу тури, одатда, ўтмишдаги кучли эсган шамол туфайли қаттиқ таъсирланган одамнинг салбий кечинмаларидан келиб чиққан психологик травма (жароҳат) натижасидир. Бу каби хотиралар эсда қолиши ёки шикастланган одамнинг онгсиз равишда хаёл ва ўйларига „мухрланиб“ қолган бўлиши мумкин.

Бу каби фобияга эга одамлар об-ҳавонинг ўзгаришидан, масалан, бўронлардан қўрқишади. Улар шамолнинг ўлдириш ва йўқ қилиш салоҳиятига эга эканлигига ишонишади. Бундан ташқари, улар океан тўлқинлари каби шамолни эслатувчи нарсалардан қочишади. Анкраофобия, шунингдек, аэроакрофобия, яъни очиқ баланд жойлардан[3][4] ҳамда ҳаво айниши ҳолатларидан қўрқиш вазиятларини таърифи сифатида белгиланувчи анемофобия атамалар билан боғлиқ[5].

Мексиканинг Монтеррей шаҳридаги турар-жой ҳудудига шамолли момақалдироқ

Белгилари

Қўрқув даражаси ва бошқа аломатлар ҳам одамлар орасида катта фарқ мавжуд. Белгиларнинг тўртта умумий тури мавжуд: психологик, жисмоний, ақлий ва ҳиссий[6].

Психологик

Психологик аломатлар шамол таъсирида ҳаддан ташқари ташвиш, шамол одамга зарар етказиши мумкин бўлган ҳис-туйғуларни ва шамолга дуч келмаслик учун ўзини ўзи мажбурлаши каби ҳолатларни ўз ичига олади. Шамолдан қўрқиш онгнинг шамолдан келиб чиқадиган хавфни ҳаддан ташқари баҳолаб, сҳамол ҳақиқий хавфдир, деб ўйлашидан келиб чиқади. Бироқ аслиятда бундай бўлмаслиги мумкин.

Жисмоний

Жисмоний аломатлар орасида оғиз қуриши, титроқ, кўкрак қафасидаги сиқилиш, тез нафас олиш, кафтларнинг терлаши, кўнгил айниши, юрак уришининг бузилиши ва шамол ўтишига доимий эҳтиёж борлиги каби вазиятлар мисол бўла олади.

Руҳий

  • Обсесиф фикрлар
  • Қўрқувдан бошқа нарса ҳақида ўйлашда қийинчилик
  • Ғайриоддийлик ёки ўзидан ажралганлик ҳисси
  • Назоратни йўқотишдан қўрқиш
  • Ҳушдан кетиш қўрқуви

Ҳиссий

  • Олдиндан ташвишланиш: ҳаво ҳаракати билан боғлиқ бўлажак воқеалар ҳақида доимий ташвиш.
  • Террор: доимий ва кучли қўрқув
  • Қочиб кетиш истаги: вазиятни тарк этишнинг кучли эҳтиёжи

Сабаблар

Анкраофобия туғма равишда ҳеч қачон бўлмайди. Шамол қўрқуви кўпинча одамнинг ўтмишидаги салбий хотиралари натижаси орқали пайдо бўлади. Бу тажриба одамнинг онгида эсга олиниши ёки эсга олинмаслиги мумкин, бироқ бу ҳолат унинг хотираларига муҳрланган бўлади. Кўпинча анкраофобик одам шамол кучли эсадиган вазиятни бошдан кечиради ва улар шамол уларни йўқ қилиши ёки ўлдириши мумкинлигидан қўрқишди. Бу хотиралар шамол билан боғлиқ бўлиб, „умумий шартли жавоб“ деб номланади. Бу фобия ташқи ҳодисалар ва ички мойиллик комбинациясидан келиб чиқади. Ташқи ҳодисалар — бу травматик ҳодисалар, ички мойиллик — ирсият ёки қон чизиғидан ўтган. Фобия кўпинча содир бўлган салбий воқеаларга боғлиқ бўлиши мумкин; энг тез-тез учрайдиган ҳодиса — бу эрта ёшда травматик тажриба[7].

Даволаш

Олимлар беморларнинг қўрқувини камайтирадиган дори-дармонларни ишлаб чиқдилар. Ушбу дори ташвишланишга қарши дори сифатида танилган. Бироқ, дори-дармонлар жиддий бўлиши мумкин бўлган ён таъсирларига эга бўлиши мумкин[8]. Даволашнинг энг машҳур шакли когнитив терапия, психолог, психиатр, ҳипнотерапист ёки гипнозист каби шифокорлар қабулига ёзилишдир. Шифокорлар томонидан қўлланилажак муолажалар беморларга нимадан қўрқаётганини унутишга ёрдам бериш учун фойдаланилади. Баъзи асосий терапия сеанслари беморни фанат олдида туришини ёки беморни хавфсиз муҳитда ўз қўрқувига дучор қилишни ўз ичига олади. Гипнотерапия ёрдамида одамнинг онгсиз равишда ҳаёллари бошқарувига эришиш мумкин ҳамда бу ҳолар қўрқувни йўқ қилишга жуда катта ҳисса қўшади[9].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Жоҳн Г. Роберцон. (2003). Ан Эхcесс оф Пҳобиас анд Маниас. Сениор Сcрибе Публиcатионс. (п. 24).
  2. ↑ Wҳат ис Пҳобиа оф Wинд (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-02-22 санасида архивланган). Ливинг Ҳеалтҳй. Ретриэвед Фебруарй 11, 2014.
  3. ↑ „Аэроаcропҳобиа - Феар оф Опен Ҳигҳ Плаcес“. 2020-йил 11-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 1-апрел.
  4. ↑ „Аэроаcропҳобиа До ёу ҳаве а феар оф опен ҳигҳ плаcес?“. 2014-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 28-июн.
  5. ↑ „Анемопҳобиа“. 2014-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 28-июн.
  6. ↑ Wҳат ис Пҳобиа оф Wинд (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-02-22 санасида архивланган). Ливинг Ҳеалтҳй. Ретриэвед Фебруарй 11, 2014.
  7. ↑ „10 трауматиc пҳобиас инспиред бй натуре: Анcраопҳобиа | МНН — Мотҳер Натуре Нетwорк“. www.мнн.cом. 2012-йил 15-майда асл нусхадан архивланган.
  8. ↑ „Анcраопҳобиа - Wинд феар, wинд пҳобиа, феар оф wинд, пҳобиа оф wинд, Аэропҳобиа, Анемопҳобиа“. cоммон-пҳобиас.cом. 2013-йил 19-январда асл нусхадан архивланган.
  9. ↑ „Анемопҳобиа/Анcраопҳобиа - Феар оф Wинд/Феар оф Драфц/Афраид оф тҳе Wинд“.