Anna-Maria Botsari
Анна-Мария Боцари (юнонча: Анна-Лараиа) (1972-йил 5-октябрда туғилган) — юнон аёл шахматчиси. У аёл гроссмейстер (WГМ) унвонига эга.
| Анна-Мариа Боцари | |
|---|---|
|
Анна-Мария Боцари 2007-йилда ЭуроЧесс Ираклион мусобақасида | |
| Тўлиқ исми | Анна-Мариа Боцари |
| Мамлакат |
|
| Туғилиши |
1972-йил 5-октябр Кавала, Греция |
| ФИДЕ рейтинг | 2338 (октябр 2013-йил) |
| Юқори рейтинги | 2394 (октябр 2003-йил) |
Шахматдаги фаолияти
Боцари саккиз марта аёллар шахмати бўйича Греция чемпионатида ғолиб бўлган ёки биринчиликка давогар бўлган. У 1990-йилда шахмат бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бронза медали ва 1991-йилда шу мусобақада кумуш медал совриндори бўлган. У ўн йилдан кўпроқ вақт давомида энг юқори ўринларни эгаллаб келган юнон шахматчиси ҳисобланади.
Боцари 1991, 1993 ва 1996-йилларда шахмат бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг зоналараро турнирларида қатнашган. У 1990-йилда Азовда аёллар ўртасидаги зоналараро мусобақада 9/18, 1991-йилда Суботиcа шаҳридаги аёллар интерзоналида 6/13 ва 1993-йилда Жакартада аёллар интерзоналида 7,5/13 балл тўплаган.
Боцари 1986-йилдан 2014-йилгача ўн бешта шахмат олимпиадасида Греция нуфузини ҳимоя қилган. Унинг энг яхши натижалари 1988-йилда Салоникидаги 28-шахмат Олимпиадасида бўлиб, у ерда жами 8,5/12 балл тўплаган ва биринчи захира тахтасида олтинчи ўринни эгаллаган. 2002-йилда Блед шаҳрида ўтказилган 35-шахмат Олимпиадасида у 8,5/13 балл тўплашга муваффақ бўлган ва рейтинг балли 2435га етган. У шу мусобақада биринчи тахтада ўйнаб тўққизинчи ўринни эгаллаган[1].
Анна-Мария Боцари 1992-йилдан 2011-йилгача аёллар ўртасидаги тўққизта Европа шахмат чемпионатида Греция шаънини ҳимоя қилган ва 1992-йилда Дебресенда иккинчи тахтада ўйнаб, олтин медални қўлга киритган[2]. У шахмат бўйича аёллар Балканиадаларида иккита шахсий олтин медални (1992-йилда Манголияда ва 1994-йилда Варнада) ва жамоавий олтин медални (1992-йилда Варнада) қўлга киритди[3].
2002-йил 27 ва 28-феврал кунлари Анна-Мария Боцари Грециянинг Калаврита шаҳрида 30 соатдан сал кўпроқ вақт ичида 1102 нафар рақиб билан ўйнаб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Унинг балли +1095 =7 −0[4][5].
Боцари 1993-йилда аёл гроссмейстер (WГМ) унвонига сазовор бўлди.
У 2009-йилда Риекада бўлиб ўтган 7-Ўрта ер денгизи шахмат чемпионатида аёллар ўртасида ғолибликни қўлга киритди[6][7][8].
Шахсий ҳаёти
Анна-мария Боцари бир вақтлар сербиялик гроссмейстер Игор Миладиновичга турмушга чиққан эди. Ҳозирда у иккинчи турмуш ўртоғи ва қизи Мелина билан Афинада истиқомат қилади.
Манбалар
- ↑ Анна-Мариа Боцари Чесс Олймпиад ресулц, www.олимпбасе.орг
- ↑ Анна-Мариа Боцари Эуропеан Wоменъс Теам Чампионшип ресулц, www.олимпбасе.орг
- ↑ Анна-Мариа Боцари Wоменъс Чесс Балканиад ресулц, www.олимпбасе.орг
- ↑ Анна-Мариа Боцари Биограпҳй, www.эчесспедиа.cом
- ↑ Сусан Полгар wорлд симултанеоус чесс реcорд аттемпт, www.чессбасе.cом (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-02-23 санасида архивланган)
- ↑ 7тҳ Медитерранеан Мен анд Wомен Чампионшип 2009 ФИДЕ Тоурнамент Репорт, www.фиде.cом
- ↑ 7тҳ Медитерранеан Мен анд Wомен Чесс Чампионшипс cонcлудед репорт, www.чессдом.cом
- ↑ Медитерранеан Чесс Чампионшип 2009 — Cомменц (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-04 санасида архивланган) Миšо Cебало, www.саҳ-рижека.ҳр (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-11-26 санасида архивланган)